Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида, Ўзбекистонда жами 65,2 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, ўсиш суръати 2019 йилнинг январь-сентябрь ойларига нисбатан 108,6 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси маълумот берди.

Қуришларнинг таркибида йирик қурилиш ташкилотлари томонидан бажарилган ишлар 27,9 фоизни, кичик корхона ва микрофирмалар томонидан бажарилган ишлар 54,8 фоизни ҳамда жисмоний шахслар томонидан бажарилган қурилиш ишлари улуши 17,3 фоизни ташкил этди. Шунингдек, ушбу давр мобайнида қурилиш ишларининг асосий қисми, яъни 95,8 фоизи нодавлат мулкчилигидаги корхона ва ташкилотлар томонидан бажарилган. Қолган 4,2 фоизи давлат мулкчилигидаги корхона ва ташкилотларига тўғри келади.

Республика бўйича қурилиш ишларининг энг юқори ҳажми Тошкент шаҳрига тўғри келиб, 2020 йилниг январь-сентябрь ойларида мамлакат бўйича жами қурилиш ишларининг 20,5 фоизи ёки 13,4 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди.

Тошкент (7,1%) ва Бухоро (6,2%) вилоятларида ҳам бошқа ҳудудларга нисбатан кўпроқ қурилиш ишлари бажарилди.