«статистика агентлиги» тегли мақолалар


Сентябрда Ўзбекистонда инфляция 1,24 фоизни ташкил этди. Бу йил бошидан бери энг юқори кўрсаткич
1 октябр 2023, 11:44

Сентябрда Ўзбекистонда инфляция 1,24 фоизни ташкил этди. Бу йил бошидан бери энг юқори кўрсаткич

Сентябрь якунлари бўйича Ўзбекистонда 1,2 фоиз инфляция қайд этилди, йиллик инфляция эса 9,2 фоизгача тезлашди. Ўтган ойда Қозоғистондан ун импорти тўхтатилгани ҳақидаги хабарлар ортидан ушбу маҳсулот, шунингдек, тухум, сабзи ва картошка нархи кескин кўтарилди. Бензин ва метан нархи ҳам ўсмоқда.

Ўсиш 7,2 баробарми? Газ импорти бўйича Статистика агентлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги маълумотлари фарқ қилмоқда
20 сентябрь 2023, 21:53

Ўсиш 7,2 баробарми? Газ импорти бўйича Статистика агентлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги маълумотлари фарқ қилмоқда

Иқтисодиёт вазирлиги олти ойда 2,6 млрд куб метр — 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 7,2 баробар кўп газ импорт қилганини билдирди. Бу Статистика агентлиги маълумотларидан фарқ қилади ва МБ раҳбарининг газ импорти туфайли бюджет тақчиллиги ошгани ҳақидаги сўзларига қисман ойдинлик киритиши мумкин.

Августда Ўзбекистонда инфляция 0,5 фоизни ташкил этди ва йиллик ҳисобда 9 фоиздан пастлигича қолмоқда
4 сентябрь 2023, 15:28

Августда Ўзбекистонда инфляция 0,5 фоизни ташкил этди ва йиллик ҳисобда 9 фоиздан пастлигича қолмоқда

Август ойи якунларига кўра, Ўзбекистонда 0,5 фоизлик инфляция қайд этилди, йиллик инфляция эса 9 фоиздан пастлигича қолмоқда. Ўтган ойда тухум, гуруч, гўшт, сут қимматлади, ун, ёғ ва шакар эса арзонлади. Бензин, метан ва пропан нархи ошишда давом этмоқда.

Йилнинг дастлабки 7 ойида электромобиллар импорти қарийб 6 баробарга ошди
28 август 2023, 15:17

Йилнинг дастлабки 7 ойида электромобиллар импорти қарийб 6 баробарга ошди

Статистика агентлиги январь-июль ойларида электромобиллар импорти қарийб 6 баробарга ошганини маълум қилди. Мамлакатга бундай транспорт воситалари энг кўп Хитой ва Гонконгдан олиб келиняпти.

Ўзбекистонга 7 ойда 3,7 млн сайёҳ келди
26 август 2023, 15:41

Ўзбекистонга 7 ойда 3,7 млн сайёҳ келди

2023 йилнинг дастлабки 7 ойида Ўзбекистонга 3,7 млн нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда келди. Ўтган йилнинг ушбу даврида кўрсаткич 2,4 миллионни ташкил этганди.

Ўзбекистонда 6 ойда ўртача ойлик иш ҳақи 4,3 млн сўмни ташкил этди — Статистика агентлиги
2 август 2023, 12:22

Ўзбекистонда 6 ойда ўртача ойлик иш ҳақи 4,3 млн сўмни ташкил этди — Статистика агентлиги

Статистика агентлигининг ҳисоботига кўра, Ўзбекистонда январь-июнь ойларида ўртача ойлик иш ҳақи 4,3 млн сўмни ташкил этган. Иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри (7 миллион сўм), Навоий вилояти (5,6 миллион сўм) ва Тошкент вилоятида (4,3 миллион сўм) кузатилган.

Июль ойида йиллик инфляция 9 фоиздан пастга тушди. Бу деярли 7 йилдаги энг паст кўрсаткич
1 август 2023, 15:20

Июль ойида йиллик инфляция 9 фоиздан пастга тушди. Бу деярли 7 йилдаги энг паст кўрсаткич

Июль ойи якунига кўра, Ўзбекистонда 0,2 фоизлик дефляция қайд этилди ва йиллик инфляция 9 фоиздан пастга тушди, бу 2016 йил августидан бери энг паст кўрсаткич ҳисобланади. Охирги ойда гуруч ва гўшт қимматлади, ун, тухум, сариёғ, сут ва шакар арзонлади. Бензин нархи кўтарилишда давом этмоқда.

Ўзбекистонга электромобиллар импорти ярим йил ичида қарийб 5 баробар ошди
26 июл 2023, 17:43

Ўзбекистонга электромобиллар импорти ярим йил ичида қарийб 5 баробар ошди

Йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга электромобиллар импорти қарийб 5 бараварга — 5403 тагача ошди. Уларнинг умумий қиймати 167 млн долларни ташкил этди. Ҳар тўққизинчи электромобиль Хитойдан олиб келинмоқда, Гонконгдан етказиб бериш ҳам ошган.

Газ қазиб олиш ўтган йилги кўрсаткичдан пастлигича қолмоқда, ой давомида электр ишлаб чиқариш камайган
21 июл 2023, 15:01

Газ қазиб олиш ўтган йилги кўрсаткичдан пастлигича қолмоқда, ой давомида электр ишлаб чиқариш камайган

Йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда газ қазиб олиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,6 фоизга ёки 2,51 млрд куб метрга қисқарди. Электр энергияси ишлаб чиқариш эса ўсди, лекин июнь ойида пасайиш қайд этилди. Нефть ишлаб чиқариш пасайишда давом этмоқда, бензин ишлаб чиқариш кескин ошган.

Статистика агентлиги камбағаллик чегарасини белгилаш борасидаги танқидларга жавоб берди
21 июл 2023, 12:36

Статистика агентлиги камбағаллик чегарасини белгилаш борасидаги танқидларга жавоб берди

Статистика агентлиги Ўзбекистонда камбағаллик чегарасини аниқлаш учун фойдаланиладиган минимал истеъмол харажатларининг кеч эълон қилинишини изоҳлади ва бу кўрсаткични ҳисоблаш усули борасидаги танқидларга жавоб қайтарди.

Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари миқдори 568 минг сўм этиб белгиланди
18 июл 2023, 15:43

Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари миқдори 568 минг сўм этиб белгиланди

Ўзбекистонда 2023 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 568 минг сўмни ташкил этди. Кўрсаткич пенсиялар ва нафақаларнинг энг кам миқдори, шунингдек, камбағал оилаларга бериладиган бошқа турдаги моддий кўмаклар суммасини белгилашда мезон сифатида ишлатилади.

Минимал истеъмол харажатлари июль ойида эълон қилинади
4 июл 2023, 16:45

Минимал истеъмол харажатлари июль ойида эълон қилинади

Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари июлда эълон қилинади. Статистика агентлигига кўра, бу йил аввалги йилдагидан фарқли равишда кўпроқ товар ва хизматлар турлари бўйича кузатувлар ўтказилган. Кўрсаткични қайта ишлаш жараёни кўпроқ вақт олгани учун уни йил ярмида эълон қилиш белгиланган.

Статистика агентлиги «Газета.uz» мақоласига муносабат билдирди
23 июн 2023, 11:29

Статистика агентлиги «Газета.uz» мақоласига муносабат билдирди

Статистика агентлиги «Газета.uz» эълон қилган январь ойидаги инфляция расмий кўрсаткичи тўғрисидаги мақолага муносабат билдирди. Агентликка кўра, расмий статистик кўрсаткичлар «объектив кузатувларда тўпланган факт ҳисобланган маълумотлар ҳамда илмий асосланган методология» асосида шакллантирилади.

Аномал январда аномал статистика
22 июн 2023, 08:00

Аномал январда аномал статистика

Аномал совуқ кузатилган январь ойида аҳоли ўз танасида ҳис этган сезиларли инфляция негадир расмий инфляция кўрсаткичида акс этмади. Иқтисодчи Миркомил Холбоев реал воқеликда инфляция даражаси расмий инфляция кўрсаткичидан юқори бўлганига ишора қилувчи бир қатор статистик рақамларни таҳлил қилади.

Ўзбекистонда газ қазиб олиш пасайишда давом этмоқда, электр ишлаб чиқариш эса рекорд даражада ўсди
21 июн 2023, 17:58

Ўзбекистонда газ қазиб олиш пасайишда давом этмоқда, электр ишлаб чиқариш эса рекорд даражада ўсди

Ўзбекистонда 5 ой давомида газ қазиб олиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,8 фоизга камайди. Кўрсаткич кетма-кет иккинчи ой пасаймоқда — май ойида у 11,2 фоизга камайганди. Май ойидаги электр энергияси ишлаб чиқариш рекорд даражадаги ўсишни қайд этди.

Россия бензин экспортини қисқартирмоқчи. Бу Ўзбекистонга таъсир қилиши мумкин
27 май 2023, 14:38

Россия бензин экспортини қисқартирмоқчи. Бу Ўзбекистонга таъсир қилиши мумкин

Россия ҳукумати биржа савдоларида нархлар ошиши сабабли бензин экспортини қисқартиришни кўриб чиқмоқда. Таъминотнинг чекланиши Россиядан тўрт ой ичида 327,8 млн литр бензинни ҳар литри учун 4579 сўмдан импорт қилган Ўзбекистонга таъсир қилиши мумкин.

Ўзбекистон иқтисодиёти биринчи чоракда 5,5 фоизга ўсди
22 апрель 2023, 15:29

Ўзбекистон иқтисодиёти биринчи чоракда 5,5 фоизга ўсди

Январдаги прогноз анча паст бўлганига қарамай, 2023 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон ЯИМ 5,5 фоизга ўсди. Саноат ишлаб чиқариш ва қурилиш ҳажми сезиларли даражада ошди, январь-февраль ойларида иккала кўрсаткич ҳам ўтган йилдагидан анча паст бўлган эди.

2022 йилда Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 80,4 млрд долларга кўтарилди
27 январ 2023, 22:21

2022 йилда Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 80,4 млрд долларга кўтарилди

Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 2022 йилда 5,7 фоизга ўсиб, 888,34 трлн сўмни (80,4 млрд долларга яқин) ташкил этди. Аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми эса 2255 долларгача ошди, дея хабар берди Статистика агентлиги.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг