Ўзбекистонда 2022 йилда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 888,34 трлн сўмга етди, деб хабар берди президент ҳузуридаги Статистика агентлиги.

2021 йил даражасига нисбатан реал ўсиш суръати 5,7 фоизни ташкил этди. ЯИМда саноат маҳсулотларининг улуши 484,7 трлн сўмга (+5,2 фоиз), хизматлар кўрсатиш — 343,3 трлн сўмга (+8,5 фоиз), маҳсулотларга соф солиқлар — 60,3 трлн сўмгача ошди.

статистика агентлиги, яим, яим аҳоли жон бошига, яим ўсиши

Савдо, турар жой ва озиқ-овқат хизматлари соҳаси 9,3 фоизга, транспорт, ахборотлаштириш ва алоқа соҳаси 14,7 фоизга ўсди. Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида (3,6%) нисбатан паст ўсиш суръатлари кузатилди.

Ўртача курс бўйича АҚШ долларида ҳисобланганда номинал ЯИМ 80,38 млрд долларни ташкил этди, бу 2021 йилга нисбатан 11,18 млрд долларга кўп.

Аҳоли жон бошига ЯИМ реал кўринишда 3,5 фоизга — 21,15 млн сўмдан 24,91 млн сўмга (2254,9 доллар) ўсди. Таққослаш учун, 2021 йилда 5,3 фоизга, 2020 йилда пандемия йилида эса 0,1 фоизга ўсиш қайд этилган.

2021 йил ёзида президент Шавкат Мирзиёев 2026 йилга бориб Ўзбекистон иқтисодий ўсиш суръатларини 1,5 баробарга ошириш ва ЯИМ ҳажмини камида 100 млрд долларга етказишни режалаштираётганини таъкидлаган эди.