Ўзбекистонда январь-июнь ойларида ўртача ойлик иш ҳақи 4,3 млн сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Статистика агентлиги ҳисоботида қайд этилди.

иш ҳақи, статистика агентлиги

Фото: Статистика агентлиги

2023 йилнинг январь-июнь ойларида ҳудудлар бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри (7 миллион 16 минг 400 сўм), Навоий вилояти (5 миллион 687 минг 400 сўм), Тошкент вилояти (4 миллион 368 минг 200 сўм), Андижон вилояти (3 миллион 767 минг 4 минг сўм) ҳамда Бухоро вилоятида (3 миллион 719 минг 600 сўм) кузатилган.

Энг кам кўрсаткичлар Сурхондарё (3 миллион 254 минг 100 сўм), Самарқанд (3 миллион 227 минг 500 сўм) ва Қашқадарёга (3 миллион 197 минг 600 сўм) тегишли.

иш ҳақи, статистика агентлиги

2023 йилнинг январь-июнь ойларида ҳудудлар бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори ўсиш суръатлари Тошкент шаҳрида (27,1%), Хоразм вилоятида (22,8%), Андижон вилоятида (22,7%), Жиззах вилоятида (21,9%), Қорақалпоғистон Республикасида (21,9%) ҳамда Бухоро вилоятида (21,5%) кузатилди. Келтирилган давр учун ўртача ойлик иш ҳақи кўрсаткичини шакллантиришда қишлоқ хўжалиги ва кичик тадбиркорлик субъектлари ҳисобга олинмаган.

Ушбу даврда иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг баланд кўрсаткичи — молия ва суғурта соҳасига тўғри келиб, 12 миллион 446 минг 600 сўмни ташкил этди. Шунингдек, ахборот ва алоқа соҳаси 9 миллион 518 миллион 600 сўмни, ташиш ва сақлаш соҳаси 6 миллион 438 минг 700 сўмни ва саноат соҳаси 5 миллион 400 минг 700 сўмни ташкил этиб, ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан юқори кўрсаткични ташкил қилди.

иш ҳақи, статистика агентлиги

Таълим (3 миллион 042 минг 800 сўм) ҳамда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш (2 миллион 862 минг 4 минг сўм) соҳалари эса бошқа соҳаларга нисбатан энг қуйи поғоналарда эканлигини кўриш мумкин.