Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими катта мутахассиси фуқарога уй олиш учун субсидия ажратиб бериш эвазига 1200 доллар пора олганликда гумон қилинмоқда. Тезкор тадбир давомида унинг ёнидан «марихуанна» ва уни истеъмол қилиш учун мўлжалланган мослама ҳам топилгани айтилмоқда.
Самарқанд вилояти Нуробод туманида МЧЖ раҳбари жамият тасарруфидаги 10 гектар лалми ер майдонини 250 минг долларга сотмоқчи бўлиб, пулнинг 100 минг долларини олаяётган вақтда ушланди.
ДХХ, ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари Самарқанд шаҳри, Иштихон ва Пахтачи туманларида ер майдонларини ноқонуний сотмоқчи бўлган шахсларни қўлга олди.
Самарқанд вилоятида «Ҳизб ут-Таҳрир» террористик ташкилоти ғоялари акс этган материалларни тарқатганликда гумонланган 9 нафар фуқаро ушланди. Улар Ўзбекистоннинг конституциявий тузумига тажовуз қилишда айбланмоқда.
Самарқандда етти нафар фуқаро такси ҳайдовчиларидан тамагирлик йўли билан пул ундириб келишгани аниқланди. Сўралган пулларни бермаган ҳайдовчилар эса ёлланма спортчилар томонидан таъқиб қилиниб, калтакланган. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд тумани ҳокими ва ИИБ бошлиғи, Нуробод тумани ҳокими, Оқдарё тумани прокурори ва ИИБ бошлиғи, Марказий банк Самарқанд вилояти Бош бошқармаси раҳбари ва вилоят электр тармоқлари корхонаси раҳбари ва бошқа амалдорларни ишдан бўшатди. Уларнинг баъзиларига нисбатан коррупция ҳолатлари бўйича жиноий иш очилиши мумкин.
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи билан яқиндан танишиш мақсадида Самарқанд вилоятига жўнаб кетди. Ташриф доирасида янги иншоотлар қурилиши билан танишиш режалаштирилган.
2022 йилда ишга туширилиши режалаштирилаётган гидроэнергетика лойиҳаларининг умумий қуввати 173 МВтни ташкил этиши кутилмоқда. Хусусан, Самарқанд вилоятида 3 та янги ГЭС қурилади, республикадаги яна 4 та ГЭС модернизация қилинади.
Самарқанд вилояти ҳокими танқидий материал ёзувчи журналист ва блогерларни моддий рағбатлантиришини маълум қилди. «Негатив» материал учун рағбатлантириш ишлари 15 февралдан бошланиб, ҳар ҳафта амалга оширилиши айтилди. Маблағлар ишида камчиликка йўл қўйган давлат хизматчилари ойлигидан тушган жарималар ҳисобига тўланади.
Ургут туманидаги «Деҳқонобод деҳқон бозори» яқинида 29 ёшли фуқаро қўшнисининг бош ва бўйни соҳасига темир болта билан уриб, ўлдириб қўйгани айтилмоқда. Гумондор процессуал тартибда ушланган ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Ўзбекистон темир йўллари Самарқандда 31 декабрь куни фойдаланишга топширилган автомобиль-трамвай туннели деворларидан сув сизиб чиқаётганига изоҳ берди. Таъкидланишича, бу лотоклар тиқилиши оқибатида юзага келган. «Туннель деворлари орасидан сув ўтиши йўл ўтказгичнинг конструктив элементлари мустаҳкамлигига салбий таъсир этмайди», — дейилади хабарда.
Тасдиқланмаган хабарни «репост» қилгани учун ҳибсга олинган жамоатчилик фаоли Руслан Хаирнуров озодликка чиқарилди. Апелляция суди — биринчи инстанция суди гумондорга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чорасини қўллаб хатоликка йўл қўйганини тан олиб, уни «уй қамоғи»га алмаштирди. Жамоатчилик фаолига алоқа воситалари ҳамда интернетдан фойдаланмаслик бўйича мажбуриятлар ҳам юклатилди.
ДХХ Бекобод шаҳар ҳокимлигининг бош мутахассисини мактабгача таълим муассасаси биносини хусусийлаштириш ва шаҳар ҳудудидан 1 гектар ер майдони олиб бериш эвазига 128 минг доллар олган вақтида ушлади. Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳам ноқонуний ер сотиш ҳолатлари аниқланди.
Қибрай туманида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга мўлжалланган 13,7 гектар ер майдонини 3,4 млн долларга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди. Ноқонуний равишда ер сотишга уринишлар Сирдарё, Наманган ва Самарқанд вилоятларида ҳам қайд этилди.
Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманидаги ошхонада портлаш содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, 10 киши жароҳатланган.
Самарқанд вилояти Нарпай туманида бир оиланинг 4 нафар аъзоси ис газидан ҳалок бўлди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Самарқанд вилоятида 10 кунда ис газидан заҳарланиш оқибатида 8 киши вафот этган. Уларнинг 5 нафари вояга етмаган болалардир. Яна 1 киши оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Шунингдек, вилоятда октябрь ойининг бошидан буён 128 та аҳоли уйларида турли кўламли ёнғинлар содир бўлган.
Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги боғчада ошпаз ва хўжалик ишлари мудири гўшт ўғирлаётганда ушланди. Улар бу ишни директорнинг топшириғи билан қилганини айтмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқандда катта тезликда кетаётган Nexia ҳайдовчиси ухлаб қолиши натижасида автомашина йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетган. Юзага келган ёнғин оқибатида машина салонида бўлган 2 йўловчи воқеа жойида вафот этган.
Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳридаги уйларнинг бирида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлди. Ҳодиса оқибатида бир киши жароҳат олиб, шифохонага юборилди. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг