14 октябрь куни соат 6:20 ларда Самарқанд вилояти, Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1050-км да ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Nexia русумли автомашина ҳайдовчиси юқори тезликда ҳаракатланиб келиб, бошқарув вақтида ухлаб қолган. Натижада машина йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетган. ЙТҲ оқибатида автомашинада ёнғин содир бўлган.

Ҳодиса натижасида машина салонида бўлган 2 йўловчи воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчи тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.