Тойлоқ туманидаги мактаблардан бирида 9-синф ўқувчиси шериклари билан мактаб директор ўринбосарини калтаклади. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Самарқанддаги 63-сонли ақли заиф болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати тарбияланувчилари калтаклангани бўйича ҳолат Бола омбудсмани томонидан ўрганиб чиқилди. Суратдаги 2 нафар болани отаси уйига қайтариб олиб кетган, кўзи кўкарган бола эса тенгдоши билан уришганини айтган. «Муассасада носоғлом муҳит ҳукм сурмоқда», — дейилади хабарда.
Бош прокуратура маълумотига кўра, ТАТУнинг Самарқанд филиали бўлими бошлиғи ва унинг шериги самарқандлик фуқарога Қозоғистондаги институтлардан бирида ўқиётганлиги ҳақида ҳужжат тайёрлаб бериш эвазига 3000 доллар олганида ушланган.
Оқдарё туманида 1 гектар ер майдонини расмийлаштириб бериш эвазига 50 минг доллар ва Nexia-3 автомашинаси талаб қилган масъул шахслар қўлга олинган. Шунингдек, Самарқанд вилоятининг Пастдарғом, Самарқанд ва Пайариқ туманларида ҳам ноқонуний ер сотиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди.
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятидаги 63-сонли махсус мактаб-интернатининг тарбияланувчилари юз-кўзлари кўкаргани акс этган сурат ва хабарлар тарқалди. Ҳолат ҳокимлик томонидан ўрганилмоқда, Сенат томонидан назоратга олинди.
Уй-жой масаласида ечим излаб Вазирлар Маҳкамасига борган меҳрибонлик уйларининг собиқ тарбияланувчилари ИИО ходимлари томонидан калтаклангани ҳолати Сенат назоратига олинди. Ушбу ҳолатга тез орада қонуний баҳо берилиши айтилди.
2 минг АҚШ доллари миқдоридаги порадан бош тортган Самарқанд ИИО ФМБ ходими 15 млн сўм мукофот билан тақдирланди. Унинг ота-онасига эса ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
Каттақўрғонда ўзаро жанжал оқибатида сингил ўз опасини пичоқлаб, ўлимга олиб келган тан жароҳати етказган. Фуқарога «қасддан одам ўлдириш» ва «енгилроқ жазо тайинлаш» моддалари билан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.
Самарқанд вилоятида 42 ёшли Туркия фуқароси ўз бошқарувидаги юк автомашинасида пиёдани уриб юборди. 39 ёшли пиёда воқеа жойида вафот этган.
Президент Шавкат Мирзиёев ўтган ҳафтада Самарқандга ташрифи чоғида Пахтачи туманида физика-математикага ихтисослашган мактаб ташкил этиш бўйича топшириқ берган эди. Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мазкур туманга бориб, мавжуд имкониятларни ўрганди. Мактаб собиқ Пахтачи автомобиль ва йўллар касб-ҳунар коллежи ўрнида ташкил этилади.
Туризм ва спорт вазирининг таъкидлашича, «Самарқанд туризм салоҳиятининг кўпи билан 5 фоизидан фойдаланаяпмиз». Бунинг учун янги аэропорт қурилаётгани ва йилига 1,5 млн йўловчига хизмат кўрсатиши айтилди. Азиз Абдуҳакимов Uzbekistan Airways`нинг қиммат парвозлари муаммоси Самарқанд халқаро аэропортига очиқ осмон мақоми берилиши билан ҳал қилинишини таъкидлади. «Самарқанд халқаро аэропорти очилса, нархлар тушади», — деди у.
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида Қорасув мавзесида уй-жой қурилиши билан танишди. Давлат раҳбари қурувчи ташкилотнинг сифат учун масъулияти ва жавобгарлигини янада кучайтирадиган механизм ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.
Ургутда фуқаро отасига қарашли фермер хўжалиги ерини $14 мингга сотишга уринди. Прокуратура ва ДХХ ходимлари уни пулларни олган вақтида қўлга олишган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг фирибгарликка оид моддаси билан иш очилди.
28 март куни кучли ёғингарчилик сабабли Самарқанд ва Навоий вилоятларидаги бир нечта ҳудудлар сел ичида қолди. Самарқандда уйлар сув остида қолган, машиналар оқиб кетган ва кўприклар бузилган. Навоий вилоятида ҳам сув машинани оқизиб кетган ва баъзи ҳудудлардаги уйларни сел босган.
Пайшанба куни мактабдан уйига қайтаётган ўқувчини юк поезди уриб юборди. У синфдошларини кутиб турганида сумкаси юк поездига тегиб, уни судраб кетган. Ўқувчи бош қисмидан жароҳат олган. У шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамасдан вафот этган.
Каттақўрғон туманида фуқаролардан бирини ҳарбий хизматга жўната олишига ишонтириб, ундан 3500 доллар олиш ҳолати маълум бўлгани айтилмоқда. Гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан иш очилди.
Самарқанд вилоятида «Spark» ва «Nexia-3» тўқнашув зарбидан йўлнинг четида турган пиёда уриб юборилди. Фуқаро тан жароҳати билан касалхонага ётқизилган.
Самарқандлик талаба фуқарони Қирғизистондаги университетга киритиб қўйиш, кейинчалик ўқишни Самарқандга кўчиришни ваъда қилиб, 5 минг долларни олган вақтида қўлга тушди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Талаба 5 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Самарқанд вилоятида «Nexia-2» ва «Lacetti» машиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Тўқнашув зарбидан светофорда турган «Nexia» ва «Cobalt» машиналари билан ҳам тўқнашиб кетган. Ҳодиса натижасида жароҳат олганлар йўқ.
Самарқанд вилоятида 2 нафар фуқаро вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланмоқда. Гумондорлардан бири ўз уйида вафот этди, жабрланган қиз бедарак йўқолди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг