Шавкат Мирзиёев самарқандлик сайловчилар билан учрашувда вилоятда 450 мингта иш ўрни яратиш орқали камбағалликни 2 баробарга қисқартириш энг устувор вазифа эканлигини айтди. У Нарпай тумани мисолида вилоятда ишсизлик ва камбағалликка барҳам бериш бўйича режаларни маълум қилди. Туманнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, 12 та маҳаллада қурувчи, чилангар, қандолатчилик, тикувчилик, IT-соҳа касблари бўйича касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ташкил этилиги айтилди.
Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Иштихон туманида бўлиб ўтган сайёр қабулда фуқаро Ойбек Мадатовнинг мурожаатини эшитди. Ҳоким унга ногиронлик аравачаси ва сигир берди, шунингдек, пойабзал устахонаси қуриб беришга ва уйини таъмирлаш бўйича топшириқ берди. Вилоят ҳокими Ойбек Мадатовни уйлантириш бўйича ҳам кўрсатма берди. Орадан 5 кун ўтиб буларнинг барчаси амалга ошди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Самарқанд вилоятидаги тиббиёт муассасалари муқобил тижорат таклифлари мавжуд бўлгани ҳолда, 14,9 млрд сўмга, яъни 5 млрд 643 миллион сўм қимматроққа дори воситалари харид қилганини аниқлади. «Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Марҳум шайх Усмонхон Алимовнинг жаноза намози Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида ўқилди. Жанозага Туркия, Қирғизистон, Қозоғистон, Покистон ва бошқа давлатлардан қорилар ташриф буюрди — фоторепортаж.
Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бир нафар йўловчи вафот этган, икки нафар фуқаро тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти Ургут туманида Lacetti автомашинаси юқори тезликда уй деворига урилди. Оқибатда икки киши вафот этди. Шунингдек, Ургут туманида автобус ағдарилиши оқибатида икки нафар йўловчи ҳалок бўлди.
Самарқанд вилоятида 5 та уй ёниб кетди. Ёнғин кучли шамол оқибатида катта майдонга тарқалган. Уни ўчиришга 1 соатдан ошиқ вақт кетди. Ёнғин натижасида жароҳат олганлар йўқ.
Самарқанд вилоятининг Ургут туманида Cobalt автомашинаси йўлни кесиб ўтаётган 5 ёшли пиёдани уриб юборган. Қизалоқ воқеа жойида вафот этган.
Ургут туманида фуқаро Telegram`даги гуруҳда, гуруҳ аъзоларини ҳақоратлаган видео мурожаатини жойлаштириб, бошқа фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан тахқирлаган. Ушбу шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан Самарқанд вилоятида Суриядаги террористик ташкилотлар жангариларига қўшилишга уринганликда гумон қилинаётган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди.
Самарқанд вилоятида 5−6 июль кунлари одам ўлими билан содир бўлган иккита ЙТҲ рўй берди. Тойлоқ туманида Spark юқори тезликда бетон тўсиққа урилиб кетди ва оқибатда ҳайдовчи вафот этди. Оқдарё туманида Lada Largus юк машинаси билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Сурхондарёда содир бўлган бахтсиз ҳодиса натижасида Cobalt қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, юк машинасига урилиб кетди ва ҳайдовчи ҳалок бўлди.
Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов 25 июндан 5 июлгача Самарқандда 860 кишида коронавирус аниқланганлигини маълум қилди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг кунлик статистикасига кўра худди шу вақт давомида вилоятда 693 та янги коронавирус беморлари қайд этилган.
Жомбой туманидаги «Зарафшон Миллий табиат боғи»нинг 1,5 гектар майдонида ёнғин содир бўлди. Ёнғин олти соатдан кўпроқ вақт давомида ўчирилди. Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ.
Самарқанд вилояти Пайариқ туманидан ўтувчи йўлда аҳолига хизмат кўрсатувчи автобуснинг йўлига, қарама-қарши томондан келаётган Damas автомашинаси чиқиб кетиши натижасида тўқнашув содир бўлган. Оқибатда Damas ичида бўлган икки нафар фуқаро ҳодиса жойида вафот этган.
Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги 28-мактабда ўқийдиган ўғил болалар мактабни таъмирлаш ишларига ёрдам бериш учун ота-оналарининг розилиги билан келганлиги айтилди. 5 нафар қиз-ўқувчилар эса якуний давлат имтиҳонларининг баҳоларини билиш мақсадида мактабга келганлиги аниқланган. Вилоят Халқ таълими бошқармаси ўқувчилар ўзи ва ота-оналарининг ихтиёрига зид равишда таъмирлаш ишларига жалб қилинмаганлигини таъкидлади.
Ургут туманида жойлашган суюлтирилган газ қуйиш шахобчасига газ тушираётган вақтида портлаш содир бўлди. Оқибатда ҳайдовчи ва газ шахобчасининг бир нафар ишчиси воқеа жойида вафот этган.
Самарқанд вилоятида ЙПХ ходимлари томонидан қўлга олиниш чоғида вафот этган туман солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосарининг иши бўйича суриштирувлар давом этмоқда. Марҳумнинг қариндошлари унинг икки қўлида бармоқ излари, бўйнида ва юзида шилинган жароҳатлар борлигини айтишмоқда. Жасадни текширган шифокор эса унинг танасида жароҳатлар кўрмаганлигини, фақатгина ўнг кўз атрофида кичкина шилинган жойи бўлганлигини таъкидлади.
Жомбой туманидаги 28-мактабнинг 7−11-синфларида таҳсил олувчи айрим ўқувчилар ўз синфхоналарини таъмирлаш ишларига жалб қилингани айтилмоқда.
Самарқандда Сурия ва Яқин шарқдаги террористик ташкилотлар жангарилари сафига бориб қўшилишни режалаштирган 14 нафар шахслардан иборат гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.
Самарқанддаги АГТКСда газ баллонли Nexia портлади, жабрланганлар йўқ.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг