Президент йўлларда одамлар ўлиб кетаётганига депутатлар бефарқ қолаётганини танқид қилганидан сўнг, халқ вакиллари «ёнишни» бошлади. Улар ЙТҲларни камайтириш учун «ГАИ» аралашувидан воз кечиш, магистралларда тезликни 80−90 км/соатга пасайтириш ва фоторадарларни кўпайтириш кабиларни таклиф қилмоқда.
Шавкат Мирзиёев «минтақавий хавфсизликка қарши таҳдидлар кучайиб, янги хатарлар вужудга келаётган» даврда Тошкентда ўтказилаётган Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг 2-йиғилиши иштирокчиларига мурожаат йўллади.
Жума куни Ўзбекистон президенти МДҲ саммитида иштирок этиш учун Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрига етиб борди. Саммит доирасида Шавкат Мирзиёев Беларусь раҳбари Александр Лукашенко билан музокара ўтказди. Улар савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтиришни муҳокама қилди.
Шавкат Мирзиёев XIХ ёзги Осиё ўйинларида 71 та медалга сазовор бўлган ўзбекистонлик спортчиларни табриклаб, олтин медалларнинг ярмини қизлар қўлга киритганидан мамнунлигини таъкидлади. Президент, шунингдек, 2024 йилда Парижда ўтадиган Олимпиадада муваффақиятли иштирок этишига ишонч билдирди.
Ўзбекистонда охирги етти йилда мактабгача таълим бўйича қамров даражаси 27 фоиздан 72 фоизга, олий таълимда эса 9 фоиздан 42 фоизга етди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан соҳа ходимларига юборган табригида маълум қилди.
Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда ФИФА раҳбари билан учрашиб, Ўзбекистонда оммавий ва профессионал футболни қўллаб-қувватлаш масалаларини кўриб чиқди. Учрашувда Жанни Инфантино президентга унинг исми туширилган тўп совға қилди. Аввалроқ Мирзиёевга фамилияси туширилган футболка тортиқ қилинганди.
Президент реставрациядан чиққан Республика болалар кутубхонасини очиб берди. Реконструкция лойиҳаси Санкт-Петербургнинг Ludi Architects бюроси томонидан амалга оширилди. Кутубхона ўз эшикларини 31 август куни очади.
Президент Самарқанддаги ўзгаришлар ҳақида гапириб, лекин бу уни ҳали қаноатлантирмаётганини айтди: «Одамлар ислоҳотлар уларнинг уйига қачон келишини кутиб ўтирибди». Давлат раҳбари хориждагилар тезроқ қайтишини исташини, шунинг учун шароит ва иш ўринлари яратиш зарурлигини билдирди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев пайшанба куни Самарқанд вилоятига ташриф буюради. Сафар давомида янги лойиҳа ва иншоотлар билан танишади, ҳудудни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказади.
Президент Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, Қибрай ва Янгийўл туманлари ҳокимлари ҳамда ушбу туманларнинг 4 та сектор раҳбарларини ишдан олишга кўрсатма берди. Шунингдек, вилоят ҳокимининг саноат ва инвестицияларга ҳамда қурилишга масъул ўринбосарларига ҳайфсан эълон қилинди.
Фарғона вилоятида оғир жиноятларнинг 20 фоизини, ўта оғир жиноятларнинг 43 фоизини эса айнан Қўқонда яшовчи вояга етмаганлар содир этган. Президент бу бутун республика бўйича энг ёмон кўрсаткич эканини айтди.
Ўзбекистон Инвестиция вазирлигида ҳар бир янги инвесторга ҳамроҳлик қилиш учун «инвестиция менежери» лавозими жорий этилади. Улар бевосита вазирга бўйсунади ва хорижий инвесторлар билан доимий алоқада бўлиб, юзага келган масалаларни ҳал қилиб боради.
Шавкат Мирзиёев 10 та туман ва 2 та шаҳар ҳокимини инвестиция кўрсаткичи қониқарсизлиги учун ишдан бўшатиш бўйича топшириқ берди. Бош прокуратура ва Ҳисоб палатасига уларнинг фаолиятини ўрганиб, қонун устуворлигини таъминлаш вазифаси юклатилди.
Самарқандда Зарафшон дарёси соҳилида, аэропортдан унча узоқ бўлмаган жойда 389 гектар майдонда кўп қаватли уйлар, савдо мажмуалари ва бошқа объектлардан иборат «замонавий» «Ширин» массивини қуриш режалаштирилмоқда. Ўзбекистон президентига массивнинг мастер-режаси тақдим этилди. Фото.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда ўтган йили 1 миллион нафар, 2023 йилнинг биринчи чорагида 210 минг аҳоли камбағалликдан чиқарилганини маълум қилди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда жиноят кодексига қўшимча киритилди. Энди тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидан розиликсиз пул ўтказган ёки олиб қўйган ёхуд уларни ўз вақтида қайтармаган шахслар 13,2 млн сўмгача жаримага тортилади. Ҳолат яна қайтарилса, 3 йилгача қамоқ жазоси тайинланади.
Президент Ўзбекистон давлат раҳбари лавозимига муддатидан илгари сайлов бўлиб ўтишини эълон қилди. У нима учун 3,5 йиллик президентлик муддатидан ўз ташаббуси билан «воз кечаётганлигини» тушунтирди.
Президент референдум якунларига бағишланган учрашув ўтказиб, референдум давомида умумхалқ муҳокамаларида фаол ва муносиб иштирок этган миллионлаб юртдошларни эътироф этди. «Янгиланган Конституциямизнинг чинакам муаллифи халқимиз бўлди, деб айтишга барча асосларимиз бор», — деди Шавкат Мирзиёев.
Сайлов кодексига президент, Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзоларининг навбатдан ташқари сайловларини ўтказиш юзасидан ўзгартишлар киритилди. Президент давлат раҳбари учун муддатидан илгари сайловларни тайинлаганида, улар 2 ой ичида ўтказилиши керак.
«Хорижий инвестор Ўзбекистон деганда, биринчи навбатда, барқарорлик, ишончлилик ва келажак учун хотиржамликни кўз олдига келтириши лозим. Ҳар бир германиялик тадбиркор мамлакатимизда ўзини эркин ва дадил ҳис этиши учун барча шароитларни яратишга тайёрмиз», — деди Шавкат Мирзиёев Берлинда.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг