«наманган» тегли мақолалар


Тошкент вилоятида 4 гектар ерни $800 мингга сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди
19 март 2022, 12:43

Тошкент вилоятида 4 гектар ерни $800 мингга сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

ДХХ Тошкент вилоятида 4 гектар ерни 800 минг долларга сотишга уриниб, олдиндан 100 минг долларни олганликда гумон қилинган икки фуқарони ушлади. Наманган ва Бухоро вилоятларида Косонсой ва Қоракўл давлат ўрмон хўжалиги ходимлари хўжаликка қарашли ерни фуқароларга ажратиб бермоқчи бўлганлиги айтилмоқда.

Сурхондарёда фуқаро Тожикистондан Ўзбекистонга 5,5 кг «опий»ни олиб ўтгани айтилмоқда
23 феврал 2022, 17:33

Сурхондарёда фуқаро Тожикистондан Ўзбекистонга 5,5 кг «опий»ни олиб ўтгани айтилмоқда

ДХХ Сурхондарё, Қашқадарё, Фарғона ва Наманган вилоятларида 6,4 кг гиёҳвандлик воситалари, шунингдек, 2160 флаконда «Тропикамид» дориси айланмасини тўхтатиб қолди. Сурхондарёдаги ҳолатда фуқаро Тожикистондан Ўзбекистонга 5,5 кг «опий» моддасини чегарани ноқонуний кесиб, олиб ўтганида ушлангани айтилмоқда. Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилди.

Яна икки суд раиси лавозимидан озод этилди
22 феврал 2022, 10:40

Яна икки суд раиси лавозимидан озод этилди

Одил судловни амалга оширишда қонунийликни бузганлиги учун ЖИБ Наманган шаҳар судининг раиси Бахтиёр Таваккалов ҳамда Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси Камолиддин Холмухамедов муддатидан аввал ишдан бўшатилди.

Самарқанд ва Наманганда автобуслар ҳаракати тўхтади, Қорақалпоғистонда эса улар АГТКШлардаги навбатларда қолиб кетмоқда
26 январ 2022, 17:09 1

Самарқанд ва Наманганда автобуслар ҳаракати тўхтади, Қорақалпоғистонда эса улар АГТКШлардаги навбатларда қолиб кетмоқда

Газ қуйиш шохобчаларидаги вақтинчалик чекловлар сабаб Самарқанд ва Наманган вилоятларида жамоат транспорти ҳаракати тўхтаб қолди. Қорақалпоғистонда эса автобуслар шохобчаларда юзага келган узун навбатларда қолиб кетмоқда.

Наманганда ЙТҲ оқибатида пиёда ва унинг 2 ёшли набираси вафот этди
19 сентябрь 2021, 12:45

Наманганда ЙТҲ оқибатида пиёда ва унинг 2 ёшли набираси вафот этди

Наманганда «ВАЗ-2106» автомашинаси йўлни кесиб ўтаётган пиёда ва унинг 2 ёшли набирасини уриб юборди. Оқибатда пиёдалар шифохонада вафот этганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчи ушланди.

Наманганда ЙТҲ оқибатида 3-синф ўқувчиси вафот этди
15 сентябрь 2021, 10:09

Наманганда ЙТҲ оқибатида 3-синф ўқувчиси вафот этди

Наманган шаҳрида «ВАЗ-21011» автомашинаси йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган 3-синф ўқувчисини уриб юборган. Оқибатда пиёда шифохонада вафот этган.

Намангандаги поликлиникада шифокор дўппосланиши юзасидан жиноят иши очилди
4 август 2021, 17:32

Намангандаги поликлиникада шифокор дўппосланиши юзасидан жиноят иши очилди

Наманган шаҳридаги оилавий поликлиникада фуқаро нотўғри ташхис қўйганликда шифокорни айблаб, у билан муштлашиб кетган. Шифокорнинг юз, бош ва қўл қисмига жароҳатлар етказилган. «Безорилик» моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ташкил этилди
10 май 2021, 10:01

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ташкил этилди

Наманган шаҳри таркибида Янги Наманган тумани ҳокимлиги ташкил этилди. Туманда қўшимча штат бирликлари ажратилган ҳолда адлия бўлими, давлат хизматлари маркази ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ташкил этилади.

Наманганда 2 ёшли бола машина тагида қолиб кетиб, вафот этди
28 апрель 2021, 15:01

Наманганда 2 ёшли бола машина тагида қолиб кетиб, вафот этди

Наманган вилоятида «KIA BONGO III» русумли автомашина орқа томонга ҳаракатланган вақтида 2 ёшли болани босиб юборган. Бола воқеа жойида вафот этган.

Наманганда велосипедчини уриб юбориб, қочиб кетган ҳайдовчи топилди
28 апрель 2021, 10:58

Наманганда велосипедчини уриб юбориб, қочиб кетган ҳайдовчи топилди

Наманганда «KIA» русумли автомобиль ҳайдовчиси йўлда кетаётган велосипедчини уриб юбориб воқеа жойидан кетиб қолган. Велосипедчи тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Наманганда 6 ёшли бола ЙТҲ оқибатида вафот этди
28 апрель 2021, 10:46

Наманганда 6 ёшли бола ЙТҲ оқибатида вафот этди

Наманган вилоятида ВАЗ-2106 русумли автомашина йўлни кесиб ўтаётган 6 ёшли пиёдани уриб юборган. Бола тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Наманганда ўзини фарзанди билан бирга сувга ташлаган аёл қутқариб олинди
22 апрель 2021, 13:50

Наманганда ўзини фарзанди билан бирга сувга ташлаган аёл қутқариб олинди

Наманганда тунда фарзандини ўзига боғлаган ҳолда кўприкдан ўзини ташлаган аёл Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси ходими ҳамда воқеа жойидан ўтиб кетаётган йўловчи фуқаро томонидан қутқариб олинди.

Наманганда юк машинаси ҳайдовчиси пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан яширинди
21 апрель 2021, 15:57

Наманганда юк машинаси ҳайдовчиси пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан яширинди

Наманган вилоятида MAN автомашинаси ҳайдовчиси пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан яширинган. Жабрланувчи вафот этди.

Наманган таркибида яна битта туман ташкил қилинади
19 апрель 2021, 09:42 1

Наманган таркибида яна битта туман ташкил қилинади

Наманган таркибида яна бир туман — Янги Наманган туманини ташкил этиш режалаштирилган. Сентябрда шаҳарда 2003 йилда тугатилган Давлатобод тумани қайта тузилган эди.

Фарғона водийси осмонида ёрқин чақноқ қайд этилди
7 апрель 2021, 18:36

Фарғона водийси осмонида ёрқин чақноқ қайд этилди

Андижон ва Наманган вилоятларида сешанба куни осмонда ёрқин чақноқ қайд этилди. Мазкур ҳодиса Қирғизистон ҳудудидан ҳам кўринди. Улуғбек номидаги астрономия институти ҳодисага изоҳ берди.

Наманганда 75 км йўл босиб, мактабга қатнаган ўқитувчига поездда бепул юриши учун сертификат берилди
5 март 2021, 15:40 1

Наманганда 75 км йўл босиб, мактабга қатнаган ўқитувчига поездда бепул юриши учун сертификат берилди

Наманганлик ўқитувчи Попдан Наманганга мактабда дарс бериш учун 75 км йўл босиб юрган. Ўқитувчига 31 декабрга қадар поездда бепул қатнаши учун сертификат топширилди.

Президент Намангандаги Меҳрибонлик уйида бўлганида бағрига босган қиз оиласига қайтди
2 март 2021, 12:49

Президент Намангандаги Меҳрибонлик уйида бўлганида бағрига босган қиз оиласига қайтди

Президент Шавкат Мирзиёев Намангандаги 26-Меҳрибонлик уйига ташрифи чоғида бағрига босган қизалоқ оиласига қайтди.

«Бу Финляндия эмас, ўзимизнинг Намангандаги ёшлар кутубхонаси» — Алишер Саъдуллаев. Фоторепортаж
23 феврал 2021, 16:00 2

«Бу Финляндия эмас, ўзимизнинг Намангандаги ёшлар кутубхонаси» — Алишер Саъдуллаев. Фоторепортаж

Президент Наманган вилоятига ташрифининг иккинчи кунида вақт тиғизлиги сабаб Ёшлар кутубхонасига бора олмади. У ерда бўлганлар эса ўз фикр-мулоҳалари билан ўртоқлашди. «Бу Финляндия эмас, ўзимизнинг Намангандаги ёшлар кутубхонаси», дея фикр билдирди ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев. Намангандаги кутубхонадан «Газета.uz» фоторепортажи.

Президент режалаштирилмаган тарзда «Бунёдкор» маҳалласига ташриф буюрди
19 феврал 2021, 18:05

Президент режалаштирилмаган тарзда «Бунёдкор» маҳалласига ташриф буюрди

Наманган вилоятида бўлиб турган президент Шавкат Мирзиёев ёшлар кутубхонасига ташриф буюриш ўрнига, режалаштирилмаган тарзда Наманган марказидан 18 км узоқликда бўлган «Бунёдкор» маҳалласига йўл олди. Президент у ерда маҳаллий аҳоли билан суҳбатлашди.

Уйчи туманининг 4 та сектор раҳбари лавозимидан озод қилинди
19 феврал 2021, 13:58

Уйчи туманининг 4 та сектор раҳбари лавозимидан озод қилинди

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг йиғилишида президент Уйчи тумани 4 та сектор раҳбарлари — туман ҳокими, прокурори, ИИБ бошлиғи ҳамда туман бош солиқчисини вазифасидан озод қилишга кўрсатма берди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг