Наманганда «KIA» русумли автомобиль ҳайдовчиси йўлда кетаётган велосипедчини уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

27 апрель куни соат 13:00ларда, Наманган вилояти, Норин тумани, «Тўлқин» МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4К-433 автомобиль йўлининг 3-километрида велосипедда ҳаракатланиб кетаётган, 1980 йилда туғилган А.Т.ни «KIA» русумли автомобилда уриб юборган ҳайдовчи биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатмасдан воқеа жойидан кетиб қолган.

Велосипедчи тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида «KIA» русумли автомобиль ва уни бошқарган ҳайдовчи, 1965 йилда туғилган С.Х. топилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Норин тумани ИИБ ТБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.