Миллий гвардия матбуот хизматининг хабар беришича, Наманганда тунда ўзини фарзанди билан бирга сувга ташлаган аёл қутқариб олинди.

22 апрель тунги соат 01:20 ларда Наманган вилояти Учқўрғон туманидан оқиб ўтувчи Норин дарёси устида жойлашган кўприк қирғоғига тушган нотаниш аёл ўзини фарзанди билан биргаликда сувга ташлаган вақтида, ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси ходими ҳамда воқеа жойидан ўтиб кетаётган йўловчи фуқаро А.А. лар томонидан қутқарилиб, туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган.

Олиб борилган дастлабки суриштирувлар давомида ушбу аёл Наманган вилояти Учқўрғон туманида яшовчи фуқаро Х.М. (1983 й.т.) бўлиб, 2017 йилда туғилган фарзандини ўзига боғлаган ҳолда сувга ташлагани маълум бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Учқўрғон туман ИИБ томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда.