«наманган» тегли мақолалар


Наманганда оилавий боғча болалари тортдан заҳарланди
4 август 2023, 09:18

Наманганда оилавий боғча болалари тортдан заҳарланди

Уйчи туманидаги «Гулшан» оилавий боғчасида 15 нафар бола туғилган кун учун олиб келинган тортдан заҳарланиб, шифохонага ётқизилди. Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг хабар беришича, ҳозирда болаларнинг ҳаммаси соғлом ва улар яна боғчага қайтарилган.

Наманганда солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари пора билан ушлангани айтилмоқда
3 август 2023, 10:54

Наманганда солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари пора билан ушлангани айтилмоқда

Наманган шаҳри солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари тадбиркорнинг ёпиб қўйилган ҳисобрақамини очиб бериш эвазига 2000 доллар пора талаб қилгани, пулни олишда юрист (собиқ ДСИ ходими) ёрдамлашгани айтилмоқда. Ҳозирда 2 шахсга нисбатан жиноят иши очилган.

Намангандаги дарёларда чўкиб кетган 4 киши қидирилмоқда
25 июл 2023, 11:25

Намангандаги дарёларда чўкиб кетган 4 киши қидирилмоқда

Наманганда Катта Андижон канали, Қорадарё ва Сирдарё дарёларида чўкиб кетган 4 киши — икки нафар бола ва икки нафар эркак қидирилмоқда.

Наманганда талаба йигит Норин дарёсида чўкиб кетди
6 июн 2023, 17:20

Наманганда талаба йигит Норин дарёсида чўкиб кетди

Уйчи туманида талаба йигит Норин дарёсида чўмилишга бориб, чўкиб кетгани айтилмоқда. Ҳозирда вилоят ФВБ томонидан қидурув ишлари олиб борилмоқда.

Наманганда эркак ўзи ва собиқ хотинини пичоқлаши оқибатида аёл вафот этди
6 май 2023, 15:01

Наманганда эркак ўзи ва собиқ хотинини пичоқлаши оқибатида аёл вафот этди

Тўрақўрғон туманида яшовчи 26 ёшли фуқаро 23 ёшли собиқ хотинини пичоқлаб ўлдирди. Шундан сўнг ўзига ҳам пичоқ урган эркак шифохонага олиб кетилди. Бош прокуратура улар 2022 йилда ажрашгани, аммо мажбуран бирга яшаб келганини билдирди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманганда реклама баннери 26 ёшли эркак устига қулади
2 май 2023, 18:13

Наманганда реклама баннери 26 ёшли эркак устига қулади

Наманган шаҳрида фундаментидан ўпирилган реклама баннери машина ва бир эркак устига қулади. Бош прокуратура фуқаро шифохонага олиб кетилгани ва ҳолат бўйича текшириш олиб борилаётганини маълум қилди.

Наманган шаҳридаги корхона 4 млрд сўмдан ортиқ газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
17 апрель 2023, 16:57

Наманган шаҳридаги корхона 4 млрд сўмдан ортиқ газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Давлатобод туманида оҳак ишлаб чиқарувчи корхона 4 млрд сўмдан ортиқ газдан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди.

Наманганда ёш қизни зўрлашда гумонланаётган шахс қўлга олинди
12 апрель 2023, 20:41

Наманганда ёш қизни зўрлашда гумонланаётган шахс қўлга олинди

Наманган вилоятида вояга етмаган қизнинг номусига тегишда гумонланиб қидирувга берилган шахс қўлга олинди. Вилоят ИИБга кўра, у яшаш хонадонининг ертўласидан топилган. Ҳозирда унга нисбатан қамоққа олиш тарзида эҳтиёт чораси қўлланилган.

Наманганда МИБ ходимига пичоқ билан ташланган фуқарога жиноят иши қўзғатилди
12 апрель 2023, 10:03

Наманганда МИБ ходимига пичоқ билан ташланган фуқарога жиноят иши қўзғатилди

Тўрақўрғон туманида эркак уйига 27 млн сўмлик банк кредити ва бошқа қарзларини ундириш учун келган МИБ ходимига пичоқ билан ташланди. Ходим ўзини ҳимоя қилиб, ўнг қўл кафт соҳасидан жиддий жароҳат олди. Ҳолат бўйича фуқарога жиноят иши қўзғатилди.

Наманганда вояга етмаган қизни зўрлагани айтилган эркак қидирилмоқда
11 апрель 2023, 12:49

Наманганда вояга етмаган қизни зўрлагани айтилган эркак қидирилмоқда

ИИВ Наманган шаҳрида вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланган эркакка нисбатан қидирув эълон қилди. Тармоқларда уни қўлга олиш махсус тадбири акс этган видео тарқалганди. Вазирлик эркакнинг руҳий хасталиги ва «ниҳоятда тажовузкорлиги» сабабли уни учратганлардан эҳтиёт бўлишларини сўради.

Наманганда йил бошидан бери 152 марта қоида бузган машина аниқланди
11 апрель 2023, 12:24

Наманганда йил бошидан бери 152 марта қоида бузган машина аниқланди

Наманган шаҳрида 2023 йил бошидан бери 152 марта қоидабузарлик қайд этилган Hyundai аниқланди. Жарималарнинг умумий суммаси 410 миллион сўмга тенг.

Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
15 март 2023, 12:24

Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

16−23 март кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

Наманганда ўзини каналга ташлаган 54 ёшли эркак ҳалок бўлди
14 март 2023, 12:50

Наманганда ўзини каналга ташлаган 54 ёшли эркак ҳалок бўлди

Тўрақўрғонлик эркак ўзини Шимолий Фарғона каналига ташлаб, ҳалок бўлди. 54 ёшли фуқаронинг нега бундай қилгани ҳозирча номаълум. Ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

Наманганда Spark каналга тушиб кетди
3 март 2023, 17:35 1

Наманганда Spark каналга тушиб кетди

Учқўрғон туманида Spark автомобили ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида каналга тушиб кетди. Машина чиқариб олинди, ҳеч кимга жароҳат етмаган.

Наманганда Damas`да 25 нафар боғча боласи олиб кетилаётгани аниқланди
28 феврал 2023, 10:15

Наманганда Damas`да 25 нафар боғча боласи олиб кетилаётгани аниқланди

Наманган туманида Damas ҳайдовчиси қоидаларга зид равишда 25 нафар боғча боласини олиб кетаётгани аниқланди. Унга огоҳлантириш берилиб, ўрнатилган тартибда чора кўрилди.

Наманганда қоидабузарликларни аниқловчи Sergek интеллектуал тизими ишга туширилди
30 январ 2023, 16:30

Наманганда қоидабузарликларни аниқловчи Sergek интеллектуал тизими ишга туширилди

Наманганда жамоат ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг Sergek интеллектуал тизими ишга туширилди. Қозоғистонлик мутахассилар ишлаб чиққан тизим махсус алгоритмлардан фойдаланган ҳолда қоидабузарликларни аниқлайди ва ИИБнинг ваколатли инспекторига юборади.

Наманган ва Самарқандда тадбиркорлар жами 3 млрд сўмга яқин кредит пулини ўзлаштиргани айтилмоқда
26 январ 2023, 11:27

Наманган ва Самарқандда тадбиркорлар жами 3 млрд сўмга яқин кредит пулини ўзлаштиргани айтилмоқда

Наманганнинг Норин туманида тадбиркор аттракцион жиҳозлари учун ажратилган қарийб 2,5 млрд сўм имтиёзли кредитни ўзлаштирган. Самарқандда кузатилган ҳолатда эса яна бир тадбиркор кредитга олинган 416 млн сўмлик металл буюмларни сотиб юборган. Ҳозирда 2 ҳолат юзасидан жиноят иши очилди.

Наманганда чақалоқ ЙПХ автомобилида туғилди
24 январ 2023, 09:50 1

Наманганда чақалоқ ЙПХ автомобилида туғилди

Наманганда ЙПХ автомобилида туғуруқхонага олиб кетилаётган аёл қиз фарзанд кўрди. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдам сабаб она-боланинг саломатлигига ҳеч қандай зиён етмади.

Наманганда 3 та фура тўқнашиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
16 январ 2023, 09:28

Наманганда 3 та фура тўқнашиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

Поп туманида 3 та МАN юк автомобили тўқнашиб, ёнғин юз берди. Ёнғинни салкам бир соат давомида 4 та қутқарув экипажи бартараф этди. Ҳодиса оқибатида 3 киши ҳалок бўлди.

Намангандаги уйда газ портлаши оқибатида 2 киши куйиш жароҳатини олди
13 январ 2023, 11:42

Намангандаги уйда газ портлаши оқибатида 2 киши куйиш жароҳатини олди

Наманган туманидаги хонадонларнинг бирида газ портлаши содир бўлди. Оқибатда 31 ёшли аёл ва унинг 9 ёшли фарзанди куйиш жароҳатини олди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг