Kun.uz сайти 75 км йўл босиб, Попдан Наманганга бориб мактабда дарс бериб келаётган Муниса Мелибоева ҳақида хабар берган эди.

Ўқитувчига Қўқон — Наманган йўналишидаги шаҳарлараро қатновчи электропоездларида Поп — Наманган ва Наманган — Поп йўналишида 2021 йилнинг 31 декабрига қадар бепул юриши учун сертификат топширилди, дея хабар берди «Ўзбекистон темир йўллари» ахборот хизмати.

Мазкур ҳужжат Наманган темир йўл вокзалида ўз эгасига топширилди.

«Ўз касбининг фидоийси бўлган ушбу ўқитувчи қиз ҳар куни темир йўлдан фойдаланишини инобатга олиб, унга мазкур имтиёзли сертификат берилди», — дейилади хабарда.