14 сентябрь куни соат 19:15 ларда, Пунгон-Наманган йўлининг 69 км.да, Шарқ МФЙ ҳудудида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро (1985 й.т.) «ВАЗ-2106» русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёдалар, Тўрақўрғон туманида яшаган фуқаро (1954 й.т.) ва бирга яшаган набирасини (2019 й.т.) уриб юборган.

Натижада пиёдалар олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этганлар.

Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одамлар ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳайдовчи ЖПКнинг 221-моддаси (Ушлаб туриш асослари) тартибида ушланган.