Наманган вилоятидаги ташриф давомида Шавкат Мирзиёевнинг кортежи режалаштирилмаган манзилга, Наманган шаҳридаги «Бунёдкор» МФЙга ташриф буюрди. Бу ҳақда «Газета.uz» мухбири хабар берди.

Давлат раҳбари маҳалла раиси билан суҳбат қилиб, ички ишлар бўлими ҳолати қониқарсиз ҳолатда эканлигини таъкидлади.

Шундан сўнг президент аҳоли бн суҳбатлашди. Аҳоли ҳоким ва маҳалла раисидан норози эканлигини билдирди.

Президент билан суҳбатда маҳалла фаолларидан бири кўпдан бери у билан учрашиш орзуси бўлганлигини айтди. Шавкат Мирзиёев «халқ билан мулоқот қилиш учун келганини» таъкидлади.

Ундан кейин президент 26-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан учрашди. Давлат раҳбари тарбияланувчилар меҳрибонлик уйларини битирганидан кейин қонунан ижтимоий ҳимоя қилиниши тўғрисида қарор устида ишланаётганини маълум қилди.