Энергетика вазирлиги учта қуёш фотоэлектр станциясини қуриш бўйича тендернинг илк босқичида 15 та халқаро компаниядан ариза келиб тушганини маълум қилди. Лойиҳа Наманган, Бухоро ва Хоразм вилоятларида умумий қуввати 500 МВтгача бўлган станцияларни қуришни назарда тутади.
Наманган шаҳар ИИБ раҳбарияти устидан шикоят қилиб, ички ишлар вазирига видеомурожаат йўллаган собиқ профилактика инспектори бошқалар номида катта миқдорда кредит олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликда айбланмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қўлга олинди.
Наманган вилоятида содир бўлган учта ЙТҲ оқибатида 2 нафар ҳайдовчи ва 1 нафар велосипедчи вафот этди. Яна 4 киши шифохонага ётқизилди. Барча ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Наманган вилоятида Damas машинаси иштирокидаги йўл транспорт ҳодисасида 8 киши оғир тан жароҳати олди, икки йўловчи вафот этди. Яна бир ҳолатда эса Damas ҳайдовчиси 71 ёшли фуқарони йўлдан ўтаётганида уриб юборди.
Суд нотўғри ташхис қўйишда айблаб, поликлиника шифокорини калтаклаган наманганлик фуқарога 2 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Унинг акаси ҳам тиббиёт ходимига куч ишлатганликда айбли деб топилди ва у 144 соат мажбурий жамоат ишлари билан жазоланди.
Учқўрғон туманида М-412 русумли автомашина йўлга чиқиб кетган 3-синф пиёдани четлаб ўтмоқчи бўлиб қарама-қарши йўналишда келаётган Nexia-2 машинаси билан тўқнашди. Оқибатда икки автомашина орасида қолиб кетган пиёда оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
Наманганда вилоятида 6 ёшли бола юк машинаси уриб кетиши оқибатида вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Наманган вилоятида «Янги Ўзбекистон» боғини қуриш режалаштирилмоқда. У Тошкент вилоятида барпо қилингани каби Ўзбекистонни янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ифодаловчи дарахтнинг бешта шохи кўринишида бунёд этилади. Шунингдек, «Янги Наманган» шаҳарчасини қуриш ҳам режалаштирилмоқда.
Поп туманида Nexia йўлни кесиб ўтаётган аёлни уриб юборди. Пиёда олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Намангандаги оилавий поликлинкада шифокорни дўппослаган ака-укаларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, жиноят иши қўзғатилган. Шифокорга тиббий текширув давомида бир неча жароҳатлар ташхиси қўйилган.
ДХХ ва прокуратура томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда Фарғонанинг Бешариқ туманида 35 сотих, Олтиариқда 20 сотих, Боғдодда 4,75 гектар ерни, Наманганнинг Чортоқ туманида 8 гектар ва Сурхондарёнинг Бандихон туманида 2 гектар майдонни сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Наманган вилоятида сел келиши ва сув тошқинлари натижасида иккита кўприк ва бир қанча автомобилга зарар етди, уйларни сув босди. 130 нафардан ортиқ киши хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди.
Наманган вилоятида Nexia русумли автомашина йўлни кесиб ўтаётган 7 ёшли пиёдани уриб юборган. Бола тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Фарғона вилоятида қурилиш балансида бўлган 50 сотих ер майдонини 25 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Шунингдек, Наманган вилояти, Бухоро вилояти, Сирдарё вилоятининг Сардоба, Тошкент шаҳрининг Чилонзор ҳамда Навоий вилоятининг Қизилтепа туманларида ҳам ноқонуний ер сотиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди.
Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида куч ёмғир ёғиши оқибатида Косонсой туманига сел келган. Ҳодиса оқибатида 8 нафар фуқаро вафот этган, 6 нафар фуқаро тан жароҳати олган.
Давлатобод ва Тўрақўрғон туманлари фермерлари сув масаласида жанжаллажиб қолган. Улардан бири бошқасининг бошига уриб, тан жароҳати етказган. Фуқаро бош мия ёпиқ шикасти ташхиси билан касалхонада вафот этган.
Наманган вилоятида топилган 6 дона эски авиабомба Попдаги ҳарбий қисм полигонида йўқ қилинди. Улар топилган ҳудудда ўтган асрнинг 50-йилларигача ҳарбий полигон бўлгани айтилмоқда.
Наманган вилояти Давлатобод туманидан 4 та бутун ва 2 та ярим емирилган бомба топилди. Топилган бомбаларни зарарсизлантириш мақсадида йўқ қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида маҳаллий тадбиркорга тегишли қўйлар подаси туман ҳокимлиги биноси томонга ҳайдалди. Тадбиркор туман маъмуриятидан талаб қилган ерни ажратмаганидан норози бўлган. Ҳокимлик унга иккита ер майдонини танлашни таклиф қилишганига аниқлик киритди, аммо у таклиф қилинган вариантлардан бош тортган.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки Наманган вилоятининг учта туманида сув таъминоти ва канализация инфратузилмасини қуриш учун 70 млн доллар миқдорида кредит ажратади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг