Бугун, 13 июль куни Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти ҳудудида кучли ёмғир ёғиши натижасида сел оқимлари ҳосил бўлган. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ушбу сел оқимлари 13:35ларда Наманган вилояти Косонсой тумани «Обод» МФЙ ҳудудидан ўтувчи «Косонсой» сойидан оқиб келган (видео).

Воқеа жойига вилоят ФВБ, ИИБ бошлиқлари, Прокуратура органлари ходимлари чиқишган ҳамда вазият назоратга олинган.

Ҳодиса оқибатида 8 нафар фуқаро вафот этган, 6 нафар фуқаро тан жароҳати олган.

Ҳудудда ФВВ қутқарувчилари томонидан қидирув-қутқарув ишлари амалга оширилмоқда.

Ҳолат бўйича дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.

«Ҳодиса юзасидан қўшимча маълумотлар ваколатли органлар томонидан тақдим этилади», — дейилади хабарда.