7 июль куни Наманган вилояти Давлатобод тумани «Юксалиш» маҳалла фуқаролар йиғини Кушон саноат ҳудудидан 4 та бутун ва 2 та яримта емирилган «авиацион» бомбалар топилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, ушбу бомбалар артиллерия снаряди бўлиб, улар коррозияга учраб емирилган.

Фото: Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати

Қайд этилишича, топилган бомбаларни зарарсизлантириш мақсадида Поп туманидаги Ғуримсарой 07648-харбий қисмнинг махсус ўқ отиш полигонига олиб борилиб, йўқ қилиш ишлари олиб борилмоқда.

«Бу ҳудудда кунлик навбатчилик ташкил этилиб, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қидирув-қутқарув отряди, Ички ишлар бошқармаси, Мудофаа вазирлиги ва ИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси Наманган вилояти махсус отрядлари жалб этилган, хозирда ушбу ҳудудда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.