Наманган вилоятида 7 ёшли бола автомашина уриб юбориши оқибатида вафот этган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

13 июль куни соат 15:45 ларда Мингбулоқ тумани Балиқчи-Мингбулоқ-Пунгон йўлининг 63-километрида Nexia русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи йўлни кесиб ўтаётган 2014 йилда туғилган пиёдани уриб юборган.

Оқибатда пиёда тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.