«жиззах» тегли мақолалар


Жиззахда тиббий марказ мансабдорлари янги ускуналар пулига яроқсиз жиҳоз харид қилгани аниқланди
17 январ 2023, 17:36

Жиззахда тиббий марказ мансабдорлари янги ускуналар пулига яроқсиз жиҳоз харид қилгани аниқланди

Жиззах вилояти Кўп тармоқли тиббиёт марказида 245,2 млн сўмга жарроҳлик ускуналарини харид қилиш белгиланган. Аммо мансабдорлар бу пулларни талон-торож қилиб, бошқа яроқсиз ускуналар олган. Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Жиззахда 1 сентябргача электромобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
11 январ 2023, 10:10 1

Жиззахда 1 сентябргача электромобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Президент раислигида ўтган видеоселекторда автомобилсозлик тармоғида ўсишни таъминлаш учун 2023 йил 1 сентябрга қадар Жиззахда электромобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва Андижонда замонавий қуюв цехини, Чирчиқда қишлоқ хўжалиги машинасозлик кластерини тўлиқ қувватга чиқариш топширилди.

Жиззахда Lacetti дарахтга урилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
7 январ 2023, 12:26

Жиззахда Lacetti дарахтга урилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Ғаллаорол туманида юқори тезликда ҳаракатланиб келаётган Lacetti йўл четидаги дарахтга урилди. Оқибатда бир киши воқеа жойида, бири шифохонада вафот этди. Ҳайдовчи ва йўловчи эса жароҳатлар олди.

Жиззахдаги бозорда ўрнатилган арча ёниб кетди
23 декабр 2022, 09:27

Жиззахдаги бозорда ўрнатилган арча ёниб кетди

Жиззах шаҳридаги Марказий деҳқон бозори ҳудудида арча ёниб кетди. Ёнғинга безак сифатида ўрнатилаётган чироқлар сабаб бўлгани айтилмоқда. Воқеада фуқароларнинг куйиш тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади.

Жиззах электр тармоқлари масжидлардан 58,2 млн сўм ортиқча маблағ ундиргани аниқланди
12 декабр 2022, 11:18

Жиззах электр тармоқлари масжидлардан 58,2 млн сўм ортиқча маблағ ундиргани аниқланди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Жиззахда масжидлардан электр энергия учун ортиқча маблағ ундирилганини аниқлади. «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» 2019−2021 йиллар мобайнида 58 миллион 289 минг сўм нотўғри ҳисоблаган.

Жиззахда маст эр хотинини уриб ўлдиргани айтилмоқда
22 ноябр 2022, 12:51

Жиззахда маст эр хотинини уриб ўлдиргани айтилмоқда

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида маст эркак шаръий никоҳида бўлган хотинини «нега мени ҳақорат қиласан», дея калтаклади. Оқибатда аёл олган тан жароҳати билан воқеа жойида вафот этди.

Ўзбекистон ҳудудида суткада учинчи бор зилзила қайд этилди
14 ноябр 2022, 16:32

Ўзбекистон ҳудудида суткада учинчи бор зилзила қайд этилди

Жиззах вилоятида эпицентри Зарбдор тумани бўлган ер силкиниши содир бўлди. Зилзила кучи 3 баллни ташкил этди. 14 ноябрь ҳисобидан бу Ўзбекистон ҳудудида қайд этилган учинчи ер қимирлаши.

Жиззахда она ва унинг икки ўғли ис газидан заҳарланиб вафот этди
7 ноябр 2022, 17:03

Жиззахда она ва унинг икки ўғли ис газидан заҳарланиб вафот этди

Жиззах вилояти Фориш туманида она ва унинг 5 ҳамда 10 ёшли ўғиллари ис газидан заҳарланиб вафот этди.

Жиззахда аварияда вафот этган марҳумнинг қариндошлари экспертиза ўтказишга қаршилик қилишди
1 ноябр 2022, 19:42

Жиззахда аварияда вафот этган марҳумнинг қариндошлари экспертиза ўтказишга қаршилик қилишди

Жиззах вилояти Дўстлик туманида Lada «Жигули» билан тўқнашди. Оқибатда бир ҳайдовчи ва икки йўловчи вафот этди. Марҳумлардан бирининг қариндошлари экспертиза ўтказилишидан норози бўлиб, ИИО ходимларига қаршилик кўрсатгани айтилмоқда.

Жиззах вилоятида пахта қабул қилиш пунктида ёнғин содир бўлди
16 октябр 2022, 11:08

Жиззах вилоятида пахта қабул қилиш пунктида ёнғин содир бўлди

Шароф Рашидов туманида жойлашган Пахта қабул қилиш пунктида ёнғин содир бўлди. Оқибатда 2 та ғарамнинг устки қисми ёниб кетди. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Жиззахда эр хотинини арматура билан уриб ўлдиргани айтилмоқда
8 сентябрь 2022, 16:39

Жиззахда эр хотинини арматура билан уриб ўлдиргани айтилмоқда

Ғаллаорол туманида эр ўзаро гап талашиб жанжал юзага келиши оқибатида хотинининг бошига арматура билан уриб, ўлдириб қўйгани айтилмоқда.

Жиззахдаги ЙТҲ оқибатида пиёда вафот этди
25 август 2022, 11:20

Жиззахдаги ЙТҲ оқибатида пиёда вафот этди

Жиззах вилоятида Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган Cobalt ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди. Фуқаро олган оғир тан жароҳатлари оқибатида шифохонада ҳаётдан кўз юмди.

Жиззахда аянчли авария: Isuzu остида қолган Nexia-2`даги 5 киши ҳалок бўлди
7 август 2022, 11:07

Жиззахда аянчли авария: Isuzu остида қолган Nexia-2`даги 5 киши ҳалок бўлди

Жиззахда Isuzu юк машинаси рулида ухлаб қолган қашқадарёлик ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда келаётган Nexia-2 билан тўқнашув содир этди. Оқибатда Nexia-2даги 5 киши ҳалок бўлди.

Андижон ва Жиззах вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди
1 август 2022, 10:08

Андижон ва Жиззах вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди

Дилшадбек Каримов Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига, Акмал Савурбаев Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Ўткирбек Рахманов эса Зафаробод туманига ҳоким бўлди.

Жиззахда фуқаронинг ёнидан 1 килога яқин опий моддаси топилди
31 май 2022, 23:48

Жиззахда фуқаронинг ёнидан 1 килога яқин опий моддаси топилди

Жиззах вилоятининг тўртта ҳудудида гиёҳвандлик моддаларини етиштириш ва сотишга уриниш ҳолатлари фош этилди. Жумладан, ургутлик шахс Бахмал туманида тўхтатиб, текширилганида, унинг ёнидан 968,79 грамм опий борлиги аниқланган.

Учта вилоятда фуқароларни ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
29 май 2022, 18:36

Учта вилоятда фуқароларни ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди

Андижон ва Тошкент вилоятида фуқароларни қўшни давлатлардаги ОТМларга, Жиззах вилоятида эса фуқарони маҳаллий техникумга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди.

Жиззахда молиявий пирамида ташкилотчилари қарийб 700 млн сўмни қўлга киритишди
18 май 2022, 19:22

Жиззахда молиявий пирамида ташкилотчилари қарийб 700 млн сўмни қўлга киритишди

Жиззахда молиявий пирамида ташкилотчилари Telegram орқали маблағ жалб қилиб, унинг бир қисми аввалроқ гуруҳга қўшилганларга тўлаб келгани аниқланди. Жами 692,3 млн сўм қўлга киритилган.

Жиззахда ўқувчи қизлар ўртасида рўй берган жанжал бўйича муносабат билдирилди
18 май 2022, 17:37

Жиззахда ўқувчи қизлар ўртасида рўй берган жанжал бўйича муносабат билдирилди

Жиззахда ўзаро ёзишмалар вақтида тортишиб қолган ўқувчи қизлар шаҳардаги ўқув марказларидан бирида учрашиб, жанжаллашишди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиззахда ФВВ қутқарувчилари селда оқиб кетаётган 20 ёшли фуқарони қутқариб олди
4 май 2022, 17:52

Жиззахда ФВВ қутқарувчилари селда оқиб кетаётган 20 ёшли фуқарони қутқариб олди

4 май куни кучли ёғингарчилик оқибатида Жиззах вилояти Зомин туманидаги айрим уйлар ва йўлларни сув босди. ФВВ қутқарувчилари сувда оқиб келаётган 20 ёшли фуқарони қутқариб қолишган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши.

Сув остида қолган «Ўткан кунлар». Жиззахда содир бўлган сел оқибатлари — фото
24 апрель 2022, 10:57

Сув остида қолган «Ўткан кунлар». Жиззахда содир бўлган сел оқибатлари — фото

Жиззах вилояти Фориш туманида содир бўлган сув тошқини биринчи бўлиб қабристонга урилган ва 70 дан ортиқ қабрларни оқизиб кетган. «Газета.uz» мухбири Эгизбулоқ маҳалласидаги сел оқибатлари акс этган яна бир фоторепортажни тайёрлади. Унда сув келиши оқибатида оқизиб кетилган қабрлар, аҳолининг бузилган уйлари тасвирланган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг