Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида эркак хотинини уриб ўлдирди, дея хабар бермоқда туман ҳокимлиги матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, 15 ноябрь куни соат 16:53 да «Янгидиёр» МФЙда яшовчи 1983 йилда туғилган фуқаро И.С хонадонида шаръий никоҳида бўлган турмуш ўртоғи 1972 йилда туғилган Ў.А. томонидан калтакланган.

Эркак маст ҳолатда, «нега мени ҳақорат қиласан», дея қўли билан танасининг турли жойларига уриб тан жароҳати етказган. Оқибатда И.С олган тан жароҳати сабаб воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат бўйича 21 ноябрь куни вилоят прокуратураси, вилоят ИИБ масъул раҳбарлар ва туман сектор раҳбарлари, МФЙ раиси, хотин қизлар фаоли, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва 100 дан зиёд фуқаролар иштирокида жиноят муҳокамаси ўтказилди.