5 август куни 7:00 лар атрофида 4Р-36 Жиззах-Фориш-Қизилча автомобиль йўлининг Фориш тумани ҳудудидан ўтган 46-километрида Isuzu юк машинаси ва Nexia-2 иштирокида ЙТҲ рўй берди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, Қашқадарё вилояти Китоб туманида туғилган фуқаро бошқарувида бўлган Isuzu юк автомашинаси Жиззах-Фориш йўналишида ҳаракатланиб кетаётиб, ухлаб қолиши натижасида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Фориш туманида яшаган фуқаро бошқарувидаги Nexia-2га бориб урилган.

Натижада енгил автомобиль ҳайдовчиси ва унинг тўрт нафар йўловчиси ҳодиса жойида ҳаётдан кўз юмган.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил март ойида Зомин туманида KIA K5 ва Nexia-2 автомашиналари тўқнашиши оқибатида 2 киши воқеа жойида, яна 6 киши шифохонада вафот этган эди.