22 декабрь куни соат 18:00 ларда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига Жиззах шаҳридаги Марказий дехқон бозорининг автотураргоҳида бозор маъмурияти томонидан ўрнатилаётган Янги йил арчасида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушди, дея хабар бермоқда ФВБ бошқрамаси матбуот хизмати.

Шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб борди. Бироқ ёнғин фуқаролар томонидан ўчирилди.

Ёнғин оқибатида арчанинг 40 см юқори қисми ёниб зарарланди. Аниқланишича, безак сифатида ўрнатилаётган чироқларни ёқиб, синовдан ўтказиш вақтида ёнғин содир бўлган.

Таъкидланишича, ёнғинда фуқароларнинг куйиш тан жарохати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади.