6 ноябрь куни кеч соат 19:20 да Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг навбатчиси томонидан ис газидан заҳарланиш ҳолати бўйича маълумот келиб тушди, дея хабар бермоқда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, Фориш тумани «Ойбек» МФЙ Машраб кўчаси 83 уйда истиқомат қилувчи 1988 йилда туғилган уй бекаси И.Г. ва унинг ўғиллари — 2017 йилда туғилган Б.Н ҳамда 2012 йилда туғилган Б.Б. яшаш уйида «ис газидан заҳарланиш» ҳолати билан вафот этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қоракўл туманидаги хонадонларнинг бирида газ чақнаши оқибатда 2-синф ўқувчиси олган тан жароҳатлари сабаб шифохонада вафот этганди.