Ўзбекистон, Қозоғистон ва Сингапур компаниялари Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкцияларининг 12-пакетига киритилиши мумкин, деб хабар берди Bloomberg. Ҳужжат лойиҳасида Россия олмосларини етказиб беришни тақиқлаш ва нефть нархининг юқори чегарасига қўшимча чекловларни ҳам ўз ичига олади.
Европа Комиссияси Европа Иттифоқи кенгашига Грузияга ЕИ аъзолигига номзод мақомини беришни, шунингдек, Украина ва Молдова билан иттифоққа кириш бўйича музокараларни бошлашни тавсия қилди.
Ўзбекистон ва Евроиттифоқ иқлимга безарар саноат, рақамли технологиялар, аэрокосмик ва мудофаа соҳаларини ривожлантириш учун зарур бўлган фойдали қазилмалар — муҳим хомашё соҳасида ўзаро англашув меморандумини муҳокама қилишни бошлади.
Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари минтақалараро сиёсий мулоқот, савдо, энергетика ва хавфсизлик каби соҳаларда алоқаларни чуқурлаштириш бўйича йўл харитасини тасдиқлади. Томонлар, шунингдек, санкциялардан қочишга қарши курашда ҳамкорлик қилишга келишиб олди.
Bloomberg хабар қилишича АҚШ президенти администрацияси Европа Иттифоқидан Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларидан транзит визаларини талаб қилишни сўради. Бунга бир гуруҳ муҳожирлар «ИШИД»га алоқадор шахслар ёрдамида АҚШга кириб келгани воқеаси сабаб бўлган.
Европарламент Ўзбекистон бўйича резолюцияни қабул қилди, унда мамлакатнинг ютуқ ва камчиликлари, ЕИ тавсиялари келтирилган. «ЕИ Ўзбекистон учун эзгулик кучи бўлишда давом этади… Шу билан бирга, дўстлар сингари камчиликлар ҳақида очиқ гапирамиз», — деди Европарламент депутатларидан бири.
Тошкентда 22 сентябрь куни «Автомобилсиз кун» бўлиб ўтади. Аҳолига пиёда юриш, велосипед ва жамоат транспортидан фойдаланиш тавсия этилади.
Европа Иттифоқи молиялаштирадиган Марказий Осиёда чегараларни бошқаришга кўмаклашиш дастури Ўзбекистоннинг ДХХ Чегара қўшинлари, Божхона институти, Ташқи ҳамда Ички ишлар вазирлигига жами 213,3 минг еврога тенг техникаларни топширди.
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи Афғонистон масаласи бўйича маслаҳатлашувларни давом эттиришдан ўзаро манфаатдор эканини билдирди.
Европа Иттифоқи Ўзбекистонда бўлиб ўтган президентлик сайлови якунлари бўйича эълон қилган баёнотида мамлакатни демократик ислоҳотларни амалга оширишда қўллаб-қувватлашда давом этишини ҳамда ЕХҲТ ДИИҲБ кузатувчилар миссияси хулосаларини «эътиборга олиши»ни таъкидлади.
ЕИ Россияга қарши 11-санкциялар пакетини қабул қилди. Энергетика, транспорт ва савдо соҳаларида янги чекловлар жорий этилмоқда. Россия мудофаа комплексини қўллаб-қувватлагани учун учинчи давлатларнинг 87 та корхонаси, жумладан, Ўзбекистон компаниялари ҳам санкцияларга учради.
Европа Иттифоқи давлатлари Россияга қарши олдинги санкцияларни четлаб ўтишга қарши қаратилган 11-санциялар пакети бўйича келишувга эришди. Иттифоқ ўз маҳсулотларининг Қозоғистон ва Ўзбекистон каби мамлакатларга экспорти кескин ортгани ва кейинчалик Россияга етиб боришидан хавотир билдирди.
Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель Марказий Осиёнинг бешта давлати етакчиларини уларнинг мамлакатлари Россияга қарши жорий этилган чекловларни бузса, Европа Иттифоқи санкциялар қўлламаслигига ишонтирди. Санкциялар фақат «Россия уруш машинасини қўллаб-қувватлаганларга» нисбатан қўлланади.
Европа Иттифоқи Ўзбекистон қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларга ёрдам бериш мақсадида 27 млн евро грант ажратади. Маблағлар соҳада илм-фан, таълим, ахборот хизматларини ривожлантириш, иқлим ўзгаришига мослашиш ва оқибатларини юмшатиш каби тадбирларини амалга оширишга йўналтирилади.
Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё — ЕИ» етакчилари саммитида Ўзбекистонда ЕИ талаблари бўйича стандартлаштириш лабораториялари ҳали яратилмаган бўлса-да, GSP+ тартибини узайтиришдан манфаатдор эканини таъкидлади. Шунингдек, у Транскаспий йўлагини ривожлантириш учун қулайроқ тарифлар зарурлигини айтди.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги раҳбари билан Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили ўртасида бўлиб ўтган учрашувда «доимий мулоқот ва тажриба алмашишни ривожлантириш», шунингдек, мутахассисларнинг малакасини оширишни мунтазам ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Қирғизистон 2 июнь куни Чўлпонотада «Европа Иттифоқи — Марказий Осиё» иккинчи саммити ўтказилишини эълон қилди. Унда Европа Кенгаши раҳбари, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон президентлари ҳамда Туркманистон бош вазири ўринбосари иштирок этиши кутилмоқда.
Европа Иттифоқи, Франция тараққиёт агентлиги ва Ўзбекистон ҳукумати мамлакатнинг 2030 йилгача яшил иқтисодиётга ўтиши бўйича стратегиясини қўллаб-қувватлаш ва молиялаштириш борасидаги битимни имзолади.
Европа Иттифоқи давлатлари Россиянинг Украинадаги уруши муносабати билан янги санкцияларни муҳокама қилмоқда. Reuters инсайдерларига кўра, Россияга киритилган санкцияларни четлаб ўтишга ёрдам берадиган Хитой, Эрон, Қозоғистон ва Ўзбекистон компаниялари қора рўйхатга киритилиши мумкин.
ЕИнинг санкциялар бўйича махсус вакили Дэвид О’Салливан Ўзбекистон ва Евроиттифоқ мамлакат ҳудудидан Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтиш, хусусан, икки мақсадли товарларни қайта экспорт қилиш учун фойдаланилмаслигини таъминлаш борасида қандай ишлар олиб бораётгани ҳақида маълумот берди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг