Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Марказ Ўзбекистон ҳудудида футбол мусобақаларини бошқарувчи ҳакамлар ва назоратчилар фаолиятини мувофиқлаштиради.

Мазкур йўналиш бўйича Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА), Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ПФЛ), футбол клубларига ва бошқа ташкилотларга ёрдам кўрсатади.

Муассаса ҳакамлар ва назоратчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек уларни ташкилий-бошқарув фаолиятига кўмаклашиш вазифаларини бажаради.

Аввалроқ, ЎзПФЛ директори Диёр Имомхўжаев ОАВ олдида берган молиявий ҳисоботида мазкур марказни республикадаги барча катта футбол мусобақаларини ягона қоидалар асосида олиб борадиган ҳакамлар назорат қилишини айтганди.