Спорт

Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистонига ютқазиб, Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолди
16 июн 2021, 00:58

Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистонига ютқазиб, Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Саудия Арабистони терма жамоаси билан бўлиб ўтган ўйинда 3:0 ҳисобида мағлубиятга учради. Учрашувдаги голларга Салман Альфараж ва Али Алҳассан муаллифлик қилишди. 25, 33 ва 52-дақиқада урилган голлар саудияликларга ғалаба келтирди. Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси 3-саралаш босқичига ўтолмади ва Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолди.

Спорт соҳасидаги энг муҳим хабарлар ҳафталик дайжести
13 июн 2021, 14:05

Спорт соҳасидаги энг муҳим хабарлар ҳафталик дайжести

Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2020 саралашидаги ўйинлари, Шоҳжаҳон Эргашевнинг антиқа ғалабаси, Европа чемпионати ва унинг атрофидаги жараёнлар, ҳоккей бўйича Канаданинг Жаҳон чемпионлиги — «Газета.uz» нинг ҳафталик спорт янгиликлари дайжестида.

Евро-2020: Дания — Финляндия учрашуви ноҳуш ҳодиса сабаб тўхтаб қолди (фото)
12 июн 2021, 23:14

Евро-2020: Дания — Финляндия учрашуви ноҳуш ҳодиса сабаб тўхтаб қолди (фото)

Европа чемпионатининг B гуруҳидан ўрин олган Дания — Финляндия учрашуви Кристиан Эриксеннинг ўйин вақтида ҳушидан кетиб, майдонга йиқилиши сабаб тўхтатилди. Ҳозирда футболчининг аҳволи яхши, у ўзига келган. Ушбу ўйиннинг давоми эса бугун, Тошкент вақти билан 23:30 да бўлиб ўтади.

12 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
12 июн 2021, 20:30

12 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбекистон терма жамоаси ва Шоҳжаҳон Эргашевнинг ғалабаси, Наманган вилояти ИИБнинг кучук дарахтга осилгани тасвирланган видео юзасидан берган изоҳи, Тошкент метрополитенига янги раҳбар тайинланиши — «Газета.uz»нинг 11 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Шоҳжаҳон Эргашев Салиму Женгони техник нокаутга учратди
12 июн 2021, 13:08

Шоҳжаҳон Эргашев Салиму Женгони техник нокаутга учратди

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев танзаниялик Салиму Женгони техник нокаутга учратди. Салиму Женго мувозанатдан чиққанидан сўнг рефери жанг якунланганини эълон қилди. Боксчиларнинг баҳсни давом эттиришни талаб қилганига қарамай қарор ўзгармади.

ЖЧ-2022 саралаш босқичи: Ўзбекистон Яман устидан кичик ҳисобда ғалаба қозонди
12 июн 2021, 02:30

ЖЧ-2022 саралаш босқичи: Ўзбекистон Яман устидан кичик ҳисобда ғалаба қозонди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Яман терма жамоасига билан бўлиб ўтган ўйинда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ягона гол Жалолиддин Машарипов томонидан пенальтидан киритилди. Иккинчи бўлимда эса Одил Аҳмедов Яман дарвозаси томон қўйилган иккинчи пенальтини голга айлантира олмади.

Евро-2020: ўйинлар тақвими, турнир формати, мусобақа бўлиб ўтадиган шаҳарлар ҳақида
11 июн 2021, 17:58

Евро-2020: ўйинлар тақвими, турнир формати, мусобақа бўлиб ўтадиган шаҳарлар ҳақида

11 июндан 11 июлгача Евро-2020 мусобақаси бўлиб ўтади. «Газета.uz» ушбу мусобақа формати, турнирдаги ўйинлар тақвими, футбол учрашувлари ўтказиладиган шаҳарлар ҳақида батафсил маълумот беради.

Эверестга чиққан ўзбекистонликка президент совғаси топширилди
8 июн 2021, 12:19 1

Эверестга чиққан ўзбекистонликка президент совғаси топширилди

Эверестни забт этган ўзбекистонлик альпинист Сергей Денисенко «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан тақдирланди. Спортичига президент совғаси — Trailblazer топширилди.

Ўзбекистонлик қўл жангчилар Жаҳон чемпионатини 30 та медал билан якунлади
8 июн 2021, 11:33

Ўзбекистонлик қўл жангчилар Жаҳон чемпионатини 30 та медал билан якунлади

Тошкентда бўлиб ўтган қўл жанги бўйича Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 30 та медални (8 та олтин, 11 тадан кумуш ва бронза) қўлга киритди ва умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Ўзбекистон терма жамоаси Cингапур устидан йирик ҳисобда ғалабага эришди
8 июн 2021, 10:01

Ўзбекистон терма жамоаси Cингапур устидан йирик ҳисобда ғалабага эришди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги ўйинда Сингапур дарвозасига жавобсиз 5та тўп киритди. Жалолиддин Машарипов дублга эришган бўлса, Элдор Шомуродов ва Одил Аҳмедов ҳам ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйишди. Шунингдек, Ирфон Фанди автогол соҳибига айланди.

Ўзбекистонлик қўл жангчилар Жаҳон чемпионатида бугун 8 та медални қўлга киритишди
7 июн 2021, 11:31

Ўзбекистонлик қўл жангчилар Жаҳон чемпионатида бугун 8 та медални қўлга киритишди

Қўл жанги бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида саккизта медални қўлга киритди.

Спорт соҳасидаги энг муҳим хабарлар ҳафталик дайжести
6 июн 2021, 11:26

Спорт соҳасидаги энг муҳим хабарлар ҳафталик дайжести

Aмерика кубоги мусобақасининг мезбони аниқ бўлиши, ўзбекистонлик боксчиларнинг Осиё чемпионатидаги ғалабаси, Ўзбекистон футзал терма жамоаснинг Жаҳон чемпионатидаги рақиблари, ЎФAнинг навбатдан ташқари конгресси — «Газета.uz» нинг ҳафталик спорт янгиликлари дайжестида.

Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги рақиблари маълум бўлди
2 июн 2021, 09:49

Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги рақиблари маълум бўлди

Ўзбекистон футзал терма жамоаси Жаҳон чемпионатида «B» гуруҳида Россия, Миср ва Гватемала терма жамоалари билан баҳс олиб боради.

Ўзбекистонлик боксчилар Осиё чемпионатида 1-ўринни эгаллашди
1 июн 2021, 12:23

Ўзбекистонлик боксчилар Осиё чемпионатида 1-ўринни эгаллашди

Бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар жамоаси БААда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида 6 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза олиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгалашди.

«Шўртан» ва «Янгиер» клубларининг айрим футболчилари келишилган ўйинларда қатнашганлиги учун жазоланди
31 май 2021, 17:06

«Шўртан» ва «Янгиер» клубларининг айрим футболчилари келишилган ўйинларда қатнашганлиги учун жазоланди

Футбол бўйича Про лигада иштирок этувчи «Янгиер» ҳамда «Шўртан» футбол клубларининг айрим вакиллари ҳақ эвазига келишилган ўйинларда қатнашганлиги ва тотализатор ўйнайдиганларга ёрдам берганлиги учун 6 ойдан 1 йилгача футболдан четлатилди. Клубларнинг айнан қайси футболчилари жазолангани ҳақида хабар берилмаган. ЎФA юристи «Газета.uz»га ушбу маълумотларни ошкор қилиш фақатгина Этика қўмитасининг ваколати доирасида эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда батафсил Оғабек Самисов мақоласида.

Сабина Ташкенбаева бадиий гимнастика бўйича биринчи Олимпиада лицензиясини қўлга киритди
31 май 2021, 13:21

Сабина Ташкенбаева бадиий гимнастика бўйича биринчи Олимпиада лицензиясини қўлга киритди

Италиядаги Жаҳон кубогида Сабина Ташкенбаева бадиий гимнастика бўйича Токио олимпиадасига йўлланма берадиган лицензияни қўлга киритди.

«Челси» УЕФА Чемпионлар лигаси чемпиони бўлди
30 май 2021, 02:18

«Челси» УЕФА Чемпионлар лигаси чемпиони бўлди

Футбол бўйича УЕФА Чемпионлар лигаси финалида «Челси» жамоаси «Манчестер Сити»ни мағлуб этиб, ўз тарихида ушбу мусобақада иккини марта чемпион бўлди.

Спорт соҳасидаги энг муҳим хабарлар ҳафталик дайжести
29 май 2021, 17:10

Спорт соҳасидаги энг муҳим хабарлар ҳафталик дайжести

Ўйинлардан четлатилиб, жарима тўлаган мураббий ва футболчилар, Венесуела билан ўртоқлик учрашуви ўтказадиган футзалчилар, кейинги жанг санаси аниқ бўлган Фазлиддин Ғоибназаров ва Шоҳжаҳон Эргашев, 10 та медални қўлга киритган пара-дзюдочилар — «Газета.uz» нинг ҳафталик спорт янгиликлари дайжестида.

Ўзбекистон U-21 жамоаси Украинадаги халқаро турнирда ғолиб бўлди
29 май 2021, 15:38

Ўзбекистон U-21 жамоаси Украинадаги халқаро турнирда ғолиб бўлди

Футбол бўйича Ўзбекистон U-21 жамоаси Украинада Валерий Лобановский хотирасига халқаро турнирда ғолиб бўлди.

«Манчестер Сити» — «Челси». Европа Чемпионлар лигаси финал ўйинига превью
29 май 2021, 11:41

«Манчестер Сити» — «Челси». Европа Чемпионлар лигаси финал ўйинига превью

29 майдан 30 майга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигасининг финал учрашуви бўлиб ўтади. Инглизча финалда «Манчестер Сити» ва «Челси» жамоалари тўп суришади. Ўйин олдидан «Газета.uz» превьюси.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг