ЖЧ-2022 саралаш босқичи: Ўзбекистон Яман устидан кичик ҳисобда ғалаба қозонди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Яман терма жамоасига билан бўлиб ўтган ўйинда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ягона гол Жалолиддин Машарипов томонидан пенальтидан киритилди. Иккинчи бўлимда эса Одил Аҳмедов Яман дарвозаси томон қўйилган иккинчи пенальтини голга айлантира олмади.

Ўзбекистон Афғонистонга 1000 та кислород баллонини юборди

Ўзбекистон Афғонистонга шошилинч гуманитар ёрдамни кўрсатди. Қўшни афғон мамлакатига 1000 дона кислород баллонлари юборилди.

«Uzbekistan Airways» чипталари хорижий авиакомпаниялар чипталари нархидан 148 фоизга қиммат — Сенат

Сенат сўровига мувофиқ, Антимонопол қўмита «Uzbekistan Airways» чипталари нархининг қимматлиги сабабларини ўрганиб чиқди. Унга кўра, миллий авиаташувчининг чипталари Россия, Қозоғистон, Туркия авиакомпанияларининг чипталари нархидан 36 фоиздан 148 фоизгача қимматлиги аниқланди. Бунга, рақобат муҳити ривожланмагани, компания арзон авиачипталарни сотувга чиқармагани, қолаверса, таклифни сунъий камайтириш орқали талабни ошириш ва нархни қимматлигича сақлаб қолиш сабаб бўлгани айтилмоқда.

2 мингта оилавий нодавлат боғчалар фаолияти йўлга қўйилади

Президент қарори билан 2021−2022 йилларда болаларни боғча билан қамраб олиш даражаси паст ҳудудларда 2 мингта оилавий нодавлат МТТлар фаолияти йўлга қўйилиши белгиланмоқда. Бунинг натижасида яна 50 минг тарбияланувчи боғча билан қамраб олинади. Оилавий боғчаларни ташкил этувчиларга 30 млн сўмгача 5 фоизли кредит берилади.

Шоҳжаҳон Эргашев Салиму Женгони техник нокаутга учратди

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев танзаниялик Салиму Женгони техник нокаутга учратди. Салиму Женго мувозанатдан чиққанидан сўнг рефери жанг якунланганини эълон қилди. Боксчиларнинг баҳсни давом эттиришни талаб қилганига қарамай қарор ўзгармади.

Наманган вилояти ИИБ кучук дарахтга осилгани тасвирланган видео юзасидан изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган дарахтга осилган кучукнинг видеоси Наманган вилоятининг Чортоқ туманида тасвирга олинган. Вилоят ИИБ ҳозир кучукнинг аҳволи яхшилиги ва айбдорларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганини маълум қилди.

Раҳмонбек Усмонов Тошкент метрополитенига раҳбар этиб тайинланди

Тошкентнинг собиқ ҳокими ва транспорт вазирининг собиқ ўринбосари Раҳмонбек Усмонов «Ўзбекистон темир йўллари» бошқаруви раиси ўринбосари — Тошкент метрополитени бошлиғи этиб тайинланди.

«Газета.uz»да чиққан мақолалар:

Тошкент тарихи хариталарда: эски шаҳар қалъасининг 12 дарвозаси ва Ўрданинг аниқ жойлашган ўрни

Тошкент эски шаҳар қалъасининг 12 дарвозаси ва Ўрда бугунги кунда қаерда жойлашган бўлар эди? Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Рақамли ривожланиш департаменти директори ўринбосари Камолиддин Файзуллаев батафсил сўзлаб беради. Пойтахтнинг қадимий хариталари ва юқорида санаб ўтилган объектларнинг бугунги кундаги жой ҳолатига нисбатан жойлашиши билан Тошкент ҳокимлиги томонидан ишга туширилган интерактив платформада танишиш мумкин.