15 июндан 16 июнга ўтар кечаси футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2022 саралаши 2-босқичи доирасида олтинчи ўйинини Саудия Арабистони терма жамоасига қарши ўтказди.

Биринчи бўлимнинг 25-дақиқасида Салман Альфараж гол уриб, Саудия Арабистони терма жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ўйиннинг 33-дақиқасида яна ўша Альфараж гол уриб ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди. 2-бўлимнинг 52-дақиқасида Али Алҳассан Ўзбекистон дарвозасини ишғол қилиб ҳисобни учтага оширди.

Мазкур баҳсдан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси 15 очко билан 2-саралаш босқичида 2-ўринни эгаллади ва 3-саралаш босқичига чиқа олмади.

Ўзбекистон терма жамоаси энг яхши 2-ўринни қўлга киритган терма жамоалар ичида 7-ўринни эгаллади. Улар Уммон, Ироқ, Ветнам, Хитой, Ливан ҳамда Тожикистондан кейинги ўринга эга чиқди. Шу тариқа Ўзбекистон Қатарда бўлиб ўтадиган 2022 йилги Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолди.

Тўлиқ ўйин

Фото

Барча фотолар: ЎФА матбуот хизмати