7 июнь куни Тошкентда қўл жанги бўйича катталар ўртасидаги VI Жаҳон чемпионати якунланди. Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобда 1-ўринни эгаллади. Бу ҳақда қўл жанги федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Аввалроқ мусобақанинг дастлабки икки кунида ўзбекистонлик спортчилар саккизта медални (иккита олтин, тўртта кумуш ва иккита бронза) қўлга киритишгани ҳақида хабар берган эдик. Жаҳон чемпионатининг сўнгги кунида терма жамоа аъзолари яна 22 та медални қўлга киритишди. Олтин медал соҳибига айланган спортчилар:

  • 50 кг Норматова Гулжаҳон
  • 55 кг Қувондикова Мафтуна
  • 60 кг Жалолиддинова Суғдиёна
  • 60 кг Жамоллидинов Ғиёсиддин
  • 70 кг Ким Сабина
  • 70 кг Нормуродов Олим
  • 85 кг Низомиддинов Улуғбек
  • 90 кг Раҳмоналиев Жамшид

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллаб, чемпионатни 8 та олтин, 11 та кумуш ва 11 та бронза медаллари билан якунлади. 2-ўринни россиялик спортчилар қўлга киритишган бўлса, Қозоғистон терма жамоаси 3-поғонани эгаллади.