Ўзбекистон терма жамоаси қўл жанги бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида саккизта медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Терма жамоа вакиллари иккита олтин, тўртта кумуш ва иккита бронза медалларини қўлга киритишди.

Олтин:

-70 кг: Олимжон Нормуродов

-55 кг: Мафтуна Қувондиқова

Кумуш:

-45 кг: Наргиза Назикулова

-55 кг: Жавоҳир Собитов

-55 кг: Сабрина Ражабова

-75 кг: Жаҳонгир Жумаев

Бронза:

-45 кг: Шириной Зоҳидова

-55 кг: Бекзод Aтажонов