29 майдан 30 майга ўтар кечаси Португалиядаги «Драгау» стадионида УЕФА Чемпионлар лигасининг финал учрашуви бўлиб ўтди.

Фото: twitter.com/ChampionsLeague

Учрашувдаги ягона ғалаба голини Лондон жамоаси ярим ҳимоячиси Кай Ҳаверц ўйиннинг 42-дақиқасида урди. Жамоанинг ярим ҳимоячиси Мэйсон Маунтнинг пасидан сўнг Ҳаверц «Манчестер Сити» дарвозабонини алдаб ўтиб, бўш қолган дарвозага тўпни киритди.

Фото: twitter.com/ChampionsLeague

«Челси» ўз тарихида иккинчи марта Чемпионлар Лигаси чемпиони бўлди. Сўнгги марта «аристократлар» ушбу мусобақада 2012 йилда ғолиб бўлишган.

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола мураббийлик фаолиятида биринчи марта ЕЧЛда ютқазди. «Челси» устози Томас Тухел ўтган йили «ПСЖ» мураббийи сифатида мусобақа финалида мағлуб бўлган эди. Ушбу мавсумда эса «Челси» билан мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.