Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Литвада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатидаги рақиблари маълум бўлди. Қуръага кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси мундиалнинг «B» гуруҳида Россия, Миср ва Гватемала терма жамоалари билан баҳс олиб боради.

Мундиалда жами 24 терма жамоа иштирок этади ва жамоалар 4тадан 6 гуруҳга бўлинди.


Маълумот учун, Жаҳон чемпионати 2021 йил 12 сентябрь — 3 октябрь кунлари Литва мамлакатида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этиши ҳақида хабар берилган эди.