11 июндан 12 июнга ўтар кечаси футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2022 саралаши 2-босқичи доирасида олтинчи ўйинини Яман терма жамоасига қарши ўтказди.

Биринчи бўлимнинг 19-дақиқасида Жалолиддин Машарипов пенальтидан гол уриб, Ўзбекистон терма жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқид. Ўйиннинг иккинчи бўлимида Яман термаси дарвозаси томон яна бир бор пенальти қўйилди. Одил Аҳмедов эса ушбу вазиятдан унумли фойдалан олмади ва шу тариқа учрашувда 1:0 ҳисоби сақлаб қолинди.

Учрашувдан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.

«Жуда қийин учрашув ўтказдик. Шундай бўлишини кутган эдим. Кимдир бизнинг осонликча ғалаба қозонишимизни кутган бўлиши мумкин. Аммо Яман яхши ўйин кўрсата олишини билардим. Улар Саудия билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган.

Биз ўзимизнинг ўйинимизни намойиш этдик. Билишимча, параллель баҳсда Саудия ҳам катта қийинчиликка дуч келган ва анча муддат давомида гол ура олмаган. Энди иссиқ об-ҳавода Саудияга қарши ўйинга тайёргарлик кўришимиз керак.

Шогирдларимини ғалаба билан табриклайман. Сўнгги дақиқалар ҳаяжонли тарзда ўтди ва биз ўз олдимизга қўйилган вазифани уддаладик", — дейди у.

Мазкур баҳсдан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси 15 очко билан 2-ўринда бормоқда. 1-поғонадаги Саудия Арабистонида эса 17 очко мавжуд. Мазкур икки терма жамоа 15 июндан 16 июнга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 23:00 да ўзаро куч синашади.

Видео

Тўлиқ ўйин

Фото




Барча фотолар: ЎФА матбуот хизмати