Спорт

Олий спорт маҳорати институтига қабул 2023 йилдан бошланади
7 июн 2022, 10:57

Олий спорт маҳорати институтига қабул 2023 йилдан бошланади

Президент қарори билан Олий спорт маҳорати институтига қабул 2023/2024 ўқув йилидан бошланади. Институт Самарқандда жойлаштирилади, унга яхши натижага эришган Олимпия ва Паралимпия коллежлари битирувчилари қабул қилинади. Битирувчиларга «тренер», «ҳакам», «селекционер» мутахассисликлари берилади.

Паралимпиячиларнинг матонат мактаби ташкил этилди
7 июн 2022, 10:13

Паралимпиячиларнинг матонат мактаби ташкил этилди

Президент қарори билан Паралимпиячиларнинг матонат мактаби ташкил этилди. Қолаверса, Абдулла Қодирий кўчасида Паралимпиячилар боғи бунёд этилади. Метронинг янги бекатларидан бирига «Паралимпия ҳаракати» номи берилади, 2023 йилдан Тошкентда «Паралимпиячилар матонати» халқаро форуми ўтказилади.

ФИФА Жаҳон кубоги Ўзбекистонда — фото
6 июн 2022, 18:16

ФИФА Жаҳон кубоги Ўзбекистонда — фото

«FIFA World Cup Trophy Tour» лойиҳаси доирасида футбол бўйича Жаҳон кубоги Ўзбекистонга олиб келиниб, оммага кўрсатилди. Уни футбол юлдузлари Карлес Пуйоль ва Кристиан Карамбё ўзбекистонлик мухлисларга таништирди. Ўзбекистон мазкур кубок олиб бориладиган дунёдаги 51 мамлакатнинг бири ҳисобланади.

Ўзбекистонлик дзюдочилар «Катта дубулға» турнирида 5 та медални қўлга киритди
6 июн 2022, 16:46

Ўзбекистонлик дзюдочилар «Катта дубулға» турнирида 5 та медални қўлга киритди

Тбилисидаги «Катта дубулға» туркумига кирувчи турнирда ўзбекистонлик дзюдочилар битта кумуш ва тўртта бронза медалини қўлга киритди.

Ўзбекистон U23 Осиё кубогида Қатарни мағлуб этди
5 июн 2022, 09:25

Ўзбекистон U23 Осиё кубогида Қатарни мағлуб этди

Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия жамоаси Қатар U23 жамоаси дарвозасига олтита гол уриб, Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган Осиё кубогининг чорак финалига йўл олди.

Қорақалпоғистонда Rally Muynak — 2022 мусобақалари ўтказилмоқда
3 июн 2022, 16:56

Қорақалпоғистонда Rally Muynak — 2022 мусобақалари ўтказилмоқда

Қорақалпоғистонда 132 нафар пойгачи 5 та йўналиш бўйича ралли баҳсларида қатнашмоқда. Спортчилар Мўйноқдан Орол денгизининг ҳозирги қирғоғигача 415 км масофани босиб ўтади. Мусобақа Ўзбекистонда мотоспорт турларини оммалаштириш мақсадида ташкил этилмоқда.

Максим Шацких «Пахтакор»да иш бошлади
3 июн 2022, 13:00

Максим Шацких «Пахтакор»да иш бошлади

Ўзбекистон терма жамоаси ва Киевнинг «Динамо» клубида тўп сурган ўзбекистонлик футболчи Максим Шацких «Пахтакор» жамоаси спорт директори бўлди. Шацких клубга иқтидорли футболчиларни академиядан асосий жамоагача жалб қилиш ҳамда ёш, юқори салоҳиятли футболчиларни топишда кўмаклашади.

Аргентина Finalissima — 2022 ғолиби бўлди
2 июн 2022, 12:46

Аргентина Finalissima — 2022 ғолиби бўлди

«Уэмбли» стадионида Европа ва Жанубий Америка қитъаси чемпионлари ўртасида Finalissima — 2022 ўйини ташкил этилди. Унда футбол бўйича Аргентина ва Италия терма жамоалари беллашиб, якунда Лионель Месси бошчилигидаги Жанубий Америка қитъаси вакиллари ғалаба қозонишди.

Ўзбекистон U23 олимпия жамоаси Осиё чемпионатини ғалаба билан бошлади
2 июн 2022, 09:18

Ўзбекистон U23 олимпия жамоаси Осиё чемпионатини ғалаба билан бошлади

Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия жамоаси Тошкентда бўлиб ўтаётган U23 Осиё кубогининг очилиш ўйинида Туркманистонни 1:0 ҳисоби билан мағлуб этди.

Ўзбекистонда ўтаётган футбол бўйича U23 Осиё кубоги ҳақида нималар маълум?
1 июн 2022, 17:37

Ўзбекистонда ўтаётган футбол бўйича U23 Осиё кубоги ҳақида нималар маълум?

1 июндан 19 июнгача Тошкент ва Қарши шаҳарларидаги тўртта стадион футбол бўйича U23 Осиё кубогига мезбонлик қилади. Илк беллашувда Австралия U23 − Қувайт U23 олимпия жамоалари майдонга чиқса, мусобақанинг расмий очилиш маросими 1 июнь куни «Пахтакор» стадионида бошланиб, Ўзбекистон U23 ва Туркманистон U23 жамоалари ўртасидаги баҳс билан давом этади. Барча жамоалар ва турнир ўтказилишига масъул шахслар Ўзбекистонга етиб келган. Мусобақа жадвали, стадионлар ва бошқа тафсилотлар.

Нодирбек Абдусатторов халқаро мусобақада ғолиб бўлди
30 май 2022, 09:23

Нодирбек Абдусатторов халқаро мусобақада ғолиб бўлди

Нодирбек Абдусатторов 5th Sharjah Masters 2022 шахмат турнири ғолибига айланди. Абдусатторов БАА вакили Салем Салеҳ билан бир хил очко жамғарган бўлсада, ўзаро баҳсдаги ғалаба эвазига биринчи ўринни эгаллаган.

29 май куни Тошкентдаги айрим кўчалар марафон туфайли вақтинча ёпилади
28 май 2022, 22:48

29 май куни Тошкентдаги айрим кўчалар марафон туфайли вақтинча ёпилади

29 май куни ИИО ходимлари ўртасида марафон ўтказилиши муносабати билан Тошкентдаги бир қатор кўчалар 07:00 дан 11:00 гача автотранспортлар ҳаракати учун ёпилади.

Рустам Шоабдураҳмонов Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раислигидан ҳам кетди
27 май 2022, 15:27

Рустам Шоабдураҳмонов Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раислигидан ҳам кетди

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси Рустам Шоабдураҳмонов ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилди. У февраль ўрталарида МОҚ раҳбарлигидан ҳам кетганди. Федерацияда унинг ўрнини «Капиталбанк» Кузатув кенгаши раиси Мақсуд Абдусаматов эгаллади.

Ўзбекистонда миллий спорт турлари бўйича уч босқичли мусобақалар ўтказилади
26 май 2022, 11:31

Ўзбекистонда миллий спорт турлари бўйича уч босқичли мусобақалар ўтказилади

2023 йил 1 мартдан бошлаб миллий спорт турлари бўйича уч босқичли республика ўйинлари ташкил этилади. Шунингдек, ҳар йили Тошкент шаҳрида «Uzbekistan Ethno Games» республика фестивали бўлиб ўтади. Хивада эса ҳар икки йилда бир маротаба Халқаро этноспорт фестивали ташкил қилинади. Ҳар бир ҳудудда от спорти турларига тегишли анжомлар дўкони очилади.

«Рома» Европа Конференциялар Лигаси ғолиби бўлди
26 май 2022, 10:37

«Рома» Европа Конференциялар Лигаси ғолиби бўлди

Европа Конференциялар Лигаси финалида «Рома» клуби «Фейеноорд» устидан ғалаба қозониб, чемпион бўлди. Римликлар сафида ўйнаётган Элдор Шомуродов еврокубокларда ғалаба қозонган иккинчи ўзбекистонлик спортчи бўлди.

Тошкентда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилади
25 май 2022, 14:33

Тошкентда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилади

Ўзбекистонда 15−25 июль кунлари оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Мусобақада Ўзбекистон номидан 40 нафардан зиёд атлет иштирок этиши кутилмоқда. Турнир логотипи тасдиқланди.

Даря Резниченко Чехиядаги енгил атлетика бўйича хотира турнирида ғалаба қозонди
25 май 2022, 12:35

Даря Резниченко Чехиядаги енгил атлетика бўйича хотира турнирида ғалаба қозонди

Чехиядаги енгил атлетика бўйича хотира турнирида Даря Резниченко узунликка сакраш бўйича олтин медални қўлга киритди.

Алишер Саъдуллаев Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси этиб сайланди
24 май 2022, 15:07

Алишер Саъдуллаев Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси этиб сайланди

Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев энди Ўзбекистон шахмат федерациясига ҳам раҳбарлик қилади. Унга қадар мазкур лавозимда Азиз Абдуҳакимов фаолият юртиган.

«Кучли бешлик»да мавсум якунланди: еврокубоклар йўлланмасини қўлга киритган клублардан қуйи лигага тушиб кетган жамоаларгача
23 май 2022, 18:37

«Кучли бешлик»да мавсум якунланди: еврокубоклар йўлланмасини қўлга киритган клублардан қуйи лигага тушиб кетган жамоаларгача

Англия, Испания, Италия, Германия ва Францияда 2021/22 йилги футбол мавсуми якунланди. Премьер лигада охирги беш йилда «Манчестер Сити» тўртинча марта чемпионликни нишонлаган бўлса, «Реал Мадрид» 35-бор Ла лигани ютди. Италияда эса «Милан» 11 йил деганда А серия ғолибига айланди. Бундеслига ва Лига 1да «Бавария» ва ПСЖ муддатидан олдин чемпионликни ҳал қилиб бўлишган эди. УЕФА чемпионлар лигасининг кейинги мавсумида ким иштирок этади ва қайси жамоа олий дивизион билан хайрлашди — «Газета.uz» мақоласида.

«Спортчиларни тайёрлаш 30 йил олдинги дастурлар асосида амалга оширилмоқда» — президент
23 май 2022, 18:20

«Спортчиларни тайёрлаш 30 йил олдинги дастурлар асосида амалга оширилмоқда» — президент

Ўзбекистонда бирор спорт тури бўйича маҳаллий олимлар томонидан на методика, на дастур ишлаб чиқилган. Спорт диетологияси, фармакологияси, психологияси, кардиомашғулотлар бўйича мутахассислар тайёрланмайди, дея танқид қилди Шавкат Мирзиёев соҳани ривожлантиришга бағишланган йиғилишда. «Бугунги кунда спортчиларни тайёрлаш 30 йил олдинги дастурлар асосида амалга оширилмоқда», — деди у.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг