28 ноябрь куни халқ депутатлари Шаҳрисабз шаҳри кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида депутатлар Шерзод Ахадович Бўриевни шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқлади, дея хабар бермоқда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Шерзод Бўриев 1982 йилда Шаҳрисабз туманида туғилган. У Қарши давлат университети ва Президент ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясида таҳсил олган.

Тайинловга қадар у Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

27 октябрдан буён шаҳар ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Акамурод Узоқов Шаҳрисабз шаҳри ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келаётганди.

2020 йил ноябрь ойидан буён Шаҳрисабз шаҳри ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Акром Сулаймонов эса Деҳқонобод тумани ҳокими бўлган.

Шавкат Мирзиёевнинг 24−25 октябрь кунлари амалга оширган ташрифидан сўнг Қашқадарё вилоятининг Қарши, Муборак ва Нишон туманларига янги ҳокимлар тайинланганди.