Тошкент ҳайвонот боғига янги ҳайвонлар олиб келинди, деб хабар бермоқда боғ матбуот хизмати.

Улар орасида 3 та зебра, 3 та жирафа боласи, оқ Бенгал йўлбарси ва оқ шер мавжуд.

жирафа, зебра, тошкент ҳайвонот боғи

Бу ҳайвонлар Жанубий Африкадаги махсус фермада боқилган бўлиб, уларни келтириш учун 10 827 км масофа босиб ўтилди, дейилади хабарда.

2022 йилнинг август ойи охирида Тошкент ҳайвонот боғидаги Алатау лақабли жирафа нобуд бўлганди. Пойтахтга 2016 йилда уч ёшлигида Олмаота ҳайвонот боғидан олиб келинган бу жирафанинг ўлимга ўн икки бармоқли ичакнинг туғма нуқсони туфайли ҳосил бўлган тимпания сабабли юзага келган мия ишемияси сабаб бўлган.

Тошкент ҳайвонот боғига кириш чипталарининг кириш нархи 16 ёшдан катталар учун 35 000 сўм, хизматни ўтаётган ҳарбийлар, нафақахўрлар ҳамда 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар учун 20 000 сўмни ташкил қилади. Имконияти чекланганлар ва 7 ёшдан кичик болалар учун эса бепул.