Иш сабаб тез-тез Нукусдан Урганчга боришга тўғри келади. Йўлнинг ярми чўлнинг зерикарли, лекин кўзга ёқимли марказидан ўтади.

азамат маткаримов, қишлоқ хўжалиги

Анча-мунча саёзлашиб қолган Амударёни не-не томошаларга гувоҳ бўлган, ғижирлаётган ва доим таъмирга муҳтож понтон кўприк орқали кесиб ўтаман. Дарвоқе, темирйўли ҳам бор янги кўприк аллақачон қуриб бўлинган ва ўзининг очилишини кутяпти. Шундан сўнг дарё ортидаги ям-яшил далалар ва азим дарё бўйида яшайдиган деҳқонлар ҳаётига шўнғийман.

Бу жойларда асрлар оша ер билан тиллашиб келган хоразмликлар тупроққа эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлади ва ҳар қарич ердан унумли фойдаланишга интилади. Масалан, токзорлар бўйлаб ёки мевали дарахтлар орасига сабзавот экилганига гувоҳи бўлиш одатий ҳол — бу сувдан самарали фойдаланиш ва қимматли ердан келадиган даромадни ошириш имконини беради.

азамат маткаримов, қишлоқ хўжалиги

Кўплаб фермерлар сувни тежаш масаласида янги усулларни излаб, қўлламоқда — баъзилар махсус плёнка воситасида иссиқхона эффектини ҳосил қилиб, бебаҳо намликни ернинг ўзида сақлаб қолишга интилса, бошқалар қимматбаҳо томчилатиб суғориш тизимини жорий қиляпти.

Шоли — энг кўп даромад келтирувчи бошоқли ўсимликлардан. У деҳқончилик мавсумининг бошидан охиригача сув билан тўлдирилган зумрад далаларда бўй чўзиб туради.

азамат маткаримов, қишлоқ хўжалиги

Далада йил бўйи тиним йўқ. Сув бир маромда тақсимланиши учун ер лазерли ускуна билан яхшилаб текисланади, қайта ишланади, сув билан тўлдирилади ва шоли экилади.

азамат маткаримов, қишлоқ хўжалиги

Шоли бутун ёз пухта парваришни талаб қилади — уни бегона ўтлардан, зараркунандалардан тозалаш лозим. Қилинадиган ишларнинг аксарияти — қўл меҳнати.

азамат маткаримов, қишлоқ хўжалиги

Октябрда ҳосил териб олинади. Далада фақат сомон қолади. Уни кесиб, қуритиб, пресслашади — сомон қишда чорва учун асосий озиқа вазифасини ўтайди.

азамат маткаримов, қишлоқ хўжалиги

азамат маткаримов, қишлоқ хўжалиги

азамат маткаримов, қишлоқ хўжалиги

азамат маткаримов, қишлоқ хўжалиги

азамат маткаримов, қишлоқ хўжалиги

азамат маткаримов, қишлоқ хўжалиги

азамат маткаримов, қишлоқ хўжалиги

Шолизорлар қишда яна сув билан тўлдирилади — бу сафар далалар қишлоқ болакайлар учун улкан муз майдонига айланади.

азамат маткаримов, қишлоқ хўжалиги

Қишлоқ аҳлининг ҳаёти ва меҳнатини кузатиш борасида омадим кулиб боққан, деб ҳисоблайман. Чунки шаҳарда яшовчилар гуручни одатда фақат овқат устида кўради ва бу неъмат шу кўринишда унинг дастурхонига етиб келгунига қадар қанча меҳнат сарфлангани ҳақида ўйлашга кўп-да фурсат тополмайди.