27 ноябрь куни Япония ҳукумати Қорақалпоғистоннинг Нукус тумани тиббиёт бирлашмасига Японияда ишлаб чиқарилган 90,6 минг долларлик ультратовуш текшируви аппаратларини совға қилди, деб хабар берди дипломатик миссия матбуот хизмати «Газета.uz»га.

Ёрдам «Инсон хавфсизлигини таъминлаш бўйича кичик миқёсли ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам» грант дастури доирасида кўрсатилган.

Ускуналар маҳаллий аҳолига тезкорлик билан тўғри ташхис қўйиш ҳамда ҳудуддаги тиббий хизмат сифатини ошириш имконини бериши кутилмоқда.