Инқилоб ва талотўпларга бой бўлган 1917 йилнинг ноябрида Бутунтуркистон мусулмонларининг Қўқонда бўлиб ўтган фавқулодда IV қурултойида ўлканинг миллий мустақиллиги йўлидаги дастлабки қадам ташланган — Туркистон мухторияти эълон қилинган. У маҳаллий аҳоли манфаатларини ҳимоя қилувчи дунёвий, айни вақтда инклюзив, ўз даври учун етарли даражада илғор давлат эди.

Беҳбудий қозоқ қардошларга ёзган очиқ хатида мухториятни Туркистон болаларининг ўзи бирлашиб, ғайрат қилиб олмаса, бошқалар уни бериб қўймаслиги, бўшлик қилинса, қоғоздагиси ҳам йўққа чиқарилиши, мухторият ҳам ҳақ сингари олиниши аммо берилмаслигини таъкидлаган эди. Аммо Туркистон аҳолисининг ўз тақдирини ўзи белгилаш, ўзининг мустақил давлатчилигини ташкил этиш йўлидаги бу интилиши узоққа бормаган — 1918 йил февралида мухторият ҳарбий куч билан тугатилган.

Мамлакат тарихининг қадрли бир қисми ҳисобланган ушбу тарихий жараённи билиш ва ёдга олиш муҳимдир. «Газета.uz» сана муносабати билан Туркистон мухторияти ҳақида тест тайёрлади.

Тестда Tashkent Retrospective, My.Tashkent.uz, Mediazona ресурсларида эълон қилинган медиа материаллардан фойдаланилди