25 ноябрь куни Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги шахтада ишлаётган 46 ёшли эркак эҳтиётсизлик оқибатида вафот этди. Бу ҳақда «Газета.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Ҳодиса соат 10:00 да «Муҳаммад Тош» конида содир бўлган. Эркак тош чиқараётган вақтида эҳтиётсизлиги оқибатида устига тош юмалаб кетиб, босиб қолган. Оқибатда у воқеа жойида ҳалок бўлган.

Марҳумнинг хотини ва икки фарзанди бўлган. Ҳозирда туман ИИБ тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.