Жамият

Зангиота юқумли касалликлар шифохонасига ходимлар ишга қабул қилинади
23 июл 2020, 16:26

Зангиота юқумли касалликлар шифохонасига ходимлар ишга қабул қилинади

Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасига анестезиолог-реаниматолог, инфекционист, эпидемиолог ва бошқа мутахассислар ишга олинади. Икки ҳафталик иш фаолияти учун 10−25 млн сўмгача маош тўланади.

Ярим йилда Ўзбекистонга 1,2 млн чет эллик келди
23 июл 2020, 15:32

Ярим йилда Ўзбекистонга 1,2 млн чет эллик келди

Ярим йил давомида Ўзбекистонга 1,2 млн чет эл фуқароси ташриф буюрди. Улар сони 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 60 фоизга камайган. Келганларнинг аксарияти МДҲ давлатлари фуқаролари бўлиб, улар карантин чекловлари ўрнатишидан олдин мамлакатга ташриф буюрган.

Нархни оширган такси ҳайдовчилари жазоланди
23 июл 2020, 12:45 1

Нархни оширган такси ҳайдовчилари жазоланди

Тошкентда карантин вақтида йўл ҳақларини оширган 25 та юридик корхона жаримага тортилди ва 64 та йўналишсиз таксининг лицензия варақалари бекор қилинди.

Фарғонада стикерсиз такси ҳайдовчиси ўзини осмоқчи бўлди
23 июл 2020, 11:49

Фарғонада стикерсиз такси ҳайдовчиси ўзини осмоқчи бўлди

Фарғонада стикерсиз такси ҳайдовчиси жарима майдончасида дарахтга ўзини осмоқчи бўлди. Миллий гвардия ходимлари уни тўхтатиб қолди.

Коронавирус аниқланган собиқ бош прокурор ўринбосари вафот этди
22 июл 2020, 19:37

Коронавирус аниқланган собиқ бош прокурор ўринбосари вафот этди

Ўзбекистон бош прокурорининг собиқ ўринбосари, Қорақалпоғистоннинг собиқ прокурори Хакимбай Халимов оламдан ўтди. Аввалроқ унда коронавирус аниқланган эди.

Кам таъминланганларга ажратилган 82,2 млн сўм ўзлаштириб юборилди
22 июл 2020, 19:18

Кам таъминланганларга ажратилган 82,2 млн сўм ўзлаштириб юборилди

Шаҳрихон туманидаги маҳалла фуқаролар йиғини мансабдор шахслари кам таъминланган оилалар тоифасига кирмайдиган 51 фуқарога асоссиз равишда моддий ёрдам пули тўлаб берган. Оқибатда 82,2 млн сўм бюджет маблағи талон-торож қилинган.

Андижон СЭОМ мансабдорлари 160 млн сўмга яқин бюджет маблағларини талон-торож қилди
22 июл 2020, 18:52 2

Андижон СЭОМ мансабдорлари 160 млн сўмга яқин бюджет маблағларини талон-торож қилди

Андижонда вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг мансабдорлари 326,4 млн сўмлик дезинфекция воситаларини бозор нархидан 159,3 млн сўмга сотиб олиб, бюджет маблағларини талон-тарож қилди. Аввалроқ Навоий, Наманган, Бухоро ва Қашқадарёда ҳам худди шундай жиноятлар содир этилганди.

Тошкентдаги Жомий бозори яқинида ёнғин содир бўлди — видео
22 июл 2020, 18:13

Тошкентдаги Жомий бозори яқинида ёнғин содир бўлди — видео

Тошкентнинг Олмазор туманида жойлашган Жомий бозори яқинидаги бир нечта қурилиш дўконларида ёнғин келиб чиқди. Аланга 200 кв м майдондаги иншоот ва мулкларга зарар етказди.

Фуқаролик ишлари бўйича судлар ярим йилда 122 мингдан ортиқ ишни кўриб чиқди
22 июл 2020, 17:36

Фуқаролик ишлари бўйича судлар ярим йилда 122 мингдан ортиқ ишни кўриб чиқди

Фуқаролик ишлари бўйича судлар ярим йилда 19 мингдан ортиқ ажрим тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиб, уларнинг 11 мингга яқинини қаноатлантирди.

Коронавирусдан даволашда қўлланиладиган дори ва тиббий техникалар импорти қулайлашди
22 июл 2020, 16:48 2

Коронавирусдан даволашда қўлланиладиган дори ва тиббий техникалар импорти қулайлашди

Республикада рўйхатдан ўтказмасдан импорт қилинадиган ҳамда COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган дори-дармон, биологик қўшимчалар, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар рўйхати тасдиқланди.

Махсус транспорт воситаларини ўтказиб юборган ҳайдовчилар жаримага тортилмайди
22 июл 2020, 14:00

Махсус транспорт воситаларини ўтказиб юборган ҳайдовчилар жаримага тортилмайди

Махсус транспорт воситаларига йўл бериш учун йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчилар маъмурий жавобгарликка тортилмайди. Президент Маъмурий жавобгарлик кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади.

Ўз қизини 17 минг долларга сотмоқчи бўлган она қўлга олинди
22 июл 2020, 12:04

Ўз қизини 17 минг долларга сотмоқчи бўлган она қўлга олинди

Гулистонда 2019 йилда туғилган қизини 17 минг долларга сотаётган она қўлга олинди.

Ўқитувчилар фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик белгиланди
22 июл 2020, 11:37

Ўқитувчилар фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик белгиланди

Ўзбекистонда ўқитувчилар фаолиятига аралашган фуқаролар ёки мансабдор шахслар БҲМнинг 10 бараваригача жаримага тортилади. Тегишли модда «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида» ги кодексига киритилди.

200 га яқин талабалар Россиядан олиб келинди
22 июл 2020, 11:32

200 га яқин талабалар Россиядан олиб келинди

Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига кўра, Россиянинг Новосибирск шаҳридан 200 га яқин ўзбекистонлик талаба чартер рейс орқали Ўзбекистонга олиб келинди.

Пандемия даврида қайси турдаги жиноятлар сони ошгани маълум қилинди
21 июл 2020, 21:30

Пандемия даврида қайси турдаги жиноятлар сони ошгани маълум қилинди

Пандемия даврини ўз ичига олган ярим йил мобайнида Ўзбекистонда безорилик, фирибгарлик, ўғирлик, гиёҳванд воситалариинг ноқонуний айланиши, қўшмачилик, фоҳишахона сақлаш билан боғлиқ жиноятлар сони ошди.

Наманганда «Халқ банки» ходимлари 11 киши номига кредит олиб, ўзлаштириб юборди
21 июл 2020, 20:03

Наманганда «Халқ банки» ходимлари 11 киши номига кредит олиб, ўзлаштириб юборди

Наманганда «Халқ банки» ходимлари 11 кишини хабардор қилмасдан, улар номига 200 млн сўм кредит ажратиб, ўзлаштириб юборгани аниқланди.

Берунийда экинлари сувсиз қолган аҳоли Нукус-Тошкент йўлини тўсиб қўйди
21 июл 2020, 18:26

Берунийда экинлари сувсиз қолган аҳоли Нукус-Тошкент йўлини тўсиб қўйди

Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида аҳоли экинларини суғориш учун сув келмагани сабабли Нукус-Тошкент магистрал йўлини ёпиб қўйди. Туман ҳокими ва бошқа мутасаддилар воқеа жойига келиб, масала қисқа вақтда ижобий ҳал этилди.

Фанлар академиясининг икки нафар олими ҳаётдан кўз юмди
21 июл 2020, 17:48

Фанлар академиясининг икки нафар олими ҳаётдан кўз юмди

Марказий банк раисининг собиқ ўринбосари, иқтисодиёт фанлари доктори Ашур Қодиров ва таниқли олим, академик Саттор Турсунмуҳаммедов олам ўтди.

Паркентда карантин қоидаларини бузганларга 397,6 млн сўмлик жарималар ёзилмагани аниқланди
21 июл 2020, 16:50

Паркентда карантин қоидаларини бузганларга 397,6 млн сўмлик жарималар ёзилмагани аниқланди

Паркент туманида карантин қоидаларини бузган 86 кишига истисно тариқасида 397,6 млн сўмлик жарималар тайинланмагани аниқланди.

Ўзбекистон ва Хитой COVID-19 вакцинасини биргаликда синовдан ўтказиши мумкин
21 июл 2020, 16:25

Ўзбекистон ва Хитой COVID-19 вакцинасини биргаликда синовдан ўтказиши мумкин

Хитойнинг Sinopharm Group компанияси коронавирус вакцинаси синовларининг якуний босқичини Ўзбекистонда ўтказиш таклифини билдирди. Янги вакцина БААда ҳам синовдан ўтказилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг