Вазирлар Маҳкамаси «Коронавирус пандемияси даврида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар муомаласини тартибга солишга доир чора-тадбирлар туғрисида» қарор қабул қилди.

Қарорга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, «Ўзстандарт» агентлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 1 октябрга қадар бўлган муддатда қабул қилинган рўйхатдаги тиббий буюмлар ва тиббий техникалар, шу жумладан кислород концентраторлар, пульс оксиметрлари ҳамда цинк, магний, селен ёки витамин «Д» моддаларини сақловчи биологик фаол қўшимчалар импорт қилинганда ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилганда, давлат рўйхатидан ўтказилмасдан, шунингдек, мажбурий сертификатлаштирилмасдан божхона расмийлаштирувини амалга ошириши белгиланди.

Шу билан бирга, рўйхатдаги дори воситаларини импорт қилганда ёки маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилганда, уларни давлат рўйхатидан ўтказмасдан, 5 кунлик муддатда сертификатлаштириш (фақат айрим кимёвий таҳлилларни ўтказган ҳолда) асосида божхона расмийлаштирувини амалга ошириш (импорт қилинганда) ва реализация қилишга рухсат берилди.

Бундан ташқари, кислород концентраторлари, биологик фаол қўшимчалар ва дори воситалари импорти билан шуғулланувчи ёки маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар маҳсулот сифати ва хавфсизлиги учун жавобгар қилиб қўйилди. Улар ўзлари томонидан реализация қилинган маҳсулот ҳақидаги маълумотларни маҳсулот реализация қилинган кундан бошлаб 5 кун ичида агентликка тақдим этишлари шарт.

Қарорда дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларнинг республика ҳудудидан ташқарига олиб чиқилиши (реэкспорт божхона режими бундан мустасно) 1 октябрга қадар вақтинчалик тўхтатилиши кўзда тутилган.

Республикада рўйхатдан ўтказмасдан, мажбурий сертификациялаштириш шарти билан импорт қилинадиган, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган тиббий буюмлар ва тиббий техникалар рўйхати

Тиббий буюмлар ва тиббий

техникалар номи

Шакли

Бактерицид лампалар

дона

Ўмров ости катетери

дона

Сўриболувчи катетер

дона

Интубацион трубка

дона

Бирмаротабаликҳимоякомбензони

дона

Бирмаротабалик респиратор N95

дона

Биобокс

дона

Небулайзер

дона

УТТ аппарати (УЗИ)

дона

Кардиомонитор

дона

Ангиокатеторлар

дона

Фолей катетер

дона

ЭКГ

дона

Эндотрахеал трубка

дона

Трахеоостомияучун тўплам

тўплам

Кислород канюласи

дона

Ошқозонзонди

дона

Рентген плёнкаси

дона

Тиббиёт ниқоби

дона

Инфузион насос учун шприц

дона

Қон намуналари, шунингдек қон ва унинг таркибий қисмларини сақлаш учун контейнерлар

дона

Оксигенаторлар

дона

Трахеал, эндотрахеал, нафас олиш, трахеостоматик трубкалар

дона

Анестезия фильтрлари, нафасолиш ниқоблари

дона

Ўпканисунъийнафасолдириш аппарати (ИВЛ)

дона

Тиббийтермометрлар

дона

Контактсизтермометрлар (пирометр)

дона

Тепловизор ускунаси

дона

Кўлқоплар (стерилвастерил бўлмаган)

дона

Дефибриллятор

дона

Лорингоскоп

дона

КШС аппарат тўплами

тўплам

Пульсоксометр

дона

Инфузион насос

дона

Кислород концентратори

дона

Инфузион дозатор

дона

Компьютер томография ускунаси (КТ)

дона

Мобиль (кўчма) рақамли рентген аппарати

дона

ПЦР аппаратитўплами

тўплам

Функционал кроват

дона

Рақамлистационар рентген аппарати

дона

Амбуқопчаси

дона

Болалартанометри

дона

Катталартанометри

дона

Мультиспираль компьютер томография ускунаси (МСКТ)

дона

Электросўрғич

дона

Электрокоагулятор

дона

Холтермонитори

дона

Бронхофиброскоп

дона

СРАР аппарати

дона

Чақалоқларучунўпканисунъийнафасолдириш (ИВЛ) ускунаси (сарфловматериалларибилан)

дона

Беморларниташишучунғилдираклиарава (каталка)

дона

Ҳарорати -18С ваундан паст бўлган,

160−200литр сиғимлимузлатгич

дона

Реагентларнисақлашучунҳароратни бошқариш функциялимузлатгич

дона

Лаборатория шкафи (вытяжной)

дона

Термостат

дона

Дистилляторлар

дона

Автоклав400 литрли (биксларибилан)

тўплам

Автоклав 100 литрли (биксларибилан)

тўлам

Центрифуга

дона

Қуритишшкафи

дона

Хирургик отсос

дона

2-камерали музлатгич (-18- +4)

дона

Бинокуляр микроскоп чироқли

дона

Лаборатория учун электрон тарози

дона

ПЦР тест-системаси (тест — диагностикум)

тўплам

ПЦР шкаф

дона

Биокимёвий анализатор

дона

Автоматик гематологик анализатор

дона

Автоматик қон ивишини аниқлаш анализатор

(5000 беморучунреагентларибилан)

дона

Иммунофермент анализатор (ИФА аппарат)

дона

Автоматик пешоб анализатор

дона

Гемодиализ ускунаси

дона

20 ўринли гемодиализ ускунасиучунсувтозалаштизими

дона

Мультифильтратускунаси

дона

Гемодиализ ускунасинитозалашмиксери

дона

Электролитли анализатор

дона

Дуоденогастрофиброскоп

дона

Эритроцитларни чўкиштезлигинианиқлаш учун автоматик анализатор (СОЭ анализатор)

дона

Муфель печкаси (кичик)

дона

Ҳимоя кўзойнаги

дона

Спирт сақловчи антисептик

дона

Антисептик дозатор

дона

Дезинфекцион спрей

дона


Республикада рўйхатдан ўтказмасдан, мажбурий сертификациялаштириш шарти билан импорт қилинадиган, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган дори воситалари ва биологик фаол моддалар рўйхати

Дори воситалари ва биологик фаол моддалар номи

Шакли

Умифеновир

таблетка, капсула, суспензия

Меглюминаакридонацетат

таблетка, капсула, ампула

Гидроксихлорохин

таблетка

Рибавирин

таблетка, капсула

Ритонавир

таблетка, капсула

Фавипиравир

таблетка, капсула

Лопинавир

таблетка

Циклоферон

таблетка

Ремдесивир

таблетка, ампула

Ивермектин

таблетка

Нелфинавир

кукун

Преднизалон

ампула

Ингаверин

капсула

Анаферон

таблетка

Парацетамол

таблетка

Аскорбиноваякислота

ампула

Дексаметазон

ампула

Ципрофлоксацин

таблетка, раствор

Цефаперазонсулбактам

флакон

Аминокислота эритмалар

флакон

Гроприносин

таблетка

Арепливир

таблетка

Цинк

таблетка, капсула, сироп, сузпенсия

Магний

таблетка, капсула, сироп, сузпенсия

Селен

таблетка, капсула, сироп, сузпенсия

Витамин Д

таблетка, капсула, сироп, сузпенсия, томчилар

Ацетилцистеин

таблетка

Строфантин К 25 мкг/1 мл

ампула

Эпинефрин гидрохлориди 1 мг/мл

ампула

Атропин сульфата 1 мг/ мл

ампула

Сальбутамол 1 мг/мл инг. учун эритма

контейнер

Сульфокамфокаин 99,2 мг/мл

ампула

Интерферон

ампула, таблетка, шамча

Эноксапарин

Шприц, эритма, леофилизат

Гепарин

ампула, флакон

Азитромицин

таблетка, капсула

Гелофузин

флакон

Дофамин

ампула

Амброксол

ампула

Дипиридамол

таблетка

Альбумин

флакон

Фуросемид

ампула

Криопреципитат

флакон

Меропенем

флакон

Апиксабан

Таблетка, капсула

Ривароксабан

Таблетка, капсула