2020 йилнинг январь-июнь ойларида 1,216 млн чет эл фуқароси Ўзбекистонга ташриф буюрган, дея маълум қилди Давлат статистика қўмитаси.

Маълумотномага кўра, ҳисобот даврида Ўзбекистонга келган чет эл фуқаролари сони 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 60 фоизга камайган. Шу билан бирга, чет элга кетган Ўзбекистон фуқаролари сони 1,438 млн кишига тенг бўлган. Бу эса, ўз ўрнида, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 61,3 фоизга кам демакдир.

Қайд этилишича, COVID-19 пандемияси муносабати билан март ойидан Ўзбекистонда барча ҳаво йўллари ва темир йўл транспорти фаолиятини вақтинча тўхтатилган, натижада апрель-июнь ойларида мамлакатга кириб келувчи хорижликлар сони 2,1 минг кишини, Ўзбекистондан туристик мақсадларга хорижга чиққанлар сони эса 3,5 минг кишини ташкил этди.

Олти ой давомида мамлакатга келган чет эл фуқароларининг 51,9 фоизини (631,4 минг киши) эркаклар, 48,1 фоизиини (584,7 минг киши) эса аёллар ташкил этган. Шу билан бир қаторда, туристик мақсадларда чет элга кетган Ўзбекистон фуқароларининг 54,9 фоизини (790,2 минг киши) эркаклар, 45,1 фоизини (648,6 минг киши) эса аёлларга тўғри келган.

Ярим йил мобайнида Ўзбекистонга ташриф буюрганларнинг жами 95,5 фоизи ёки 1,161 млн киши МДҲ давлатларидан, қолган 4,5 фоизи ёки 54,8 минг киши узоқ хорижий давлатлардан. Чет эл фуқаролар асосан ўз қариндошларини йўқлаш (86,7%), сайёҳлик (8,1%), ўқиш (3,4%), хизмат (1,4%) ва даволаниш (0,4%) мақсадида келган.

Ўзбекистонга келган чет эл фуқароларининг асосий қисми қуйидаги мамлакатлардан бўлган:

  • Қозоғистон — 397,9 минг киши (32,9%);
  • Тожикистон — 332,8 минг киши (27,5%);
  • Қирғизистон — 298,4 минг киши (24,7%);
  • Россия — 65 минг киши (5,4%);
  • Туркманистон — 60,6 минг киши (5%);
  • Туркия — 13,6 минг киши (1,1%);
  • Жанубий Корея — 5,3 минг киши (0,4;);
  • Хитой — 4,5 минг киши (0,4%);
  • Ҳиндистон — 3,6 минг киши (0,3%);
  • Озарбайжон — 2,0 минг киши (0,2%);
  • Япония — 1,3 минг киши (0,1%);
  • Франция — 0,9 минг киши (0,1%).

Чет элга кетган Ўзбекистон фуқароларининг асосий қисми, яъни 35,7 фоизи Қирғизистонга (514,3 минг киши), 34,2 фоизи Қозоғистонга (492,5 минг киши), 18,4 фоизи Тожикистонга (265,3 минг киши), 3 фоизи Россияга (43,5 минг киши), 2,1 фоизи Туркияга (30,9 минг киши) ва бошқа давлатларга боришган.

Манба: Давлат статистика қўмитаси