Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига кўра, Россия Федерациясининг Новосибирск шаҳридан 200 га яқин ўзбекистонлик талаба чартер рейс орқали Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида талабалар санитария қоидаларига кўра текширувдан ўтди. Уларнинг юклари ҳам тегишли тартибда дезинфекция қилинди.

Томск шаҳри Сибир федерал округида таҳсил олаётган ушбу талабалар соғлиғини сақлаш мақсадида ўрнатилган тартибда карантинга олинади ва кейинчалик уйларига қайтишади.

Олдинроқ Ўзбекистонлик бир гуруҳ талабалар бош вазир Абдулла Ариповга видеомурожаат йўллаб, улар учун чартер рейс юборишни сўрашган эди. Мурожаатда талабалар аҳвол кун сайин ёмонлашаётганини, рўйхатдан ўтиш муддати тугаётган битирувчиларни ётоқхонадан чиқиб кетиши сўралганини айтишган эди.