Андижон вилоятида кам таъминланган оилаларга ажратилган маблағларнинг 82,2 млн сўм пул миқдори талон-торож қилинди, дея хабар берди ЎзА, Бош прокуратура матбуот хизмати маълумотларига таяниб.

Шаҳрихон туманидаги «Якка тут» маҳалла фуқаролар йиғини мансабдор шахслари томонидан кам таъминланган оилалар тоифасига кирмайдиган 51 фуқарога асоссиз равишда моддий ёрдам пули тўлаб берган. Бунинг оқибатида 82,2 млн сўм бюджет маблағи талон-торож қилинган.

Ушбу ҳолат юзасидан маҳалла фуқаролар йиғини мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми «а,в,г» бандлари (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси 1-қисми (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.