Жамият

«Стационарларда ётоқ-жойлар қолмади» — Хабибулла Оқилов
8 июл 2020, 15:53

«Стационарларда ётоқ-жойлар қолмади» — Хабибулла Оқилов

Шифохоналарда COVID-19 билан оғриган беморлар учун мўлжалланган ётоқ-жойлар қолмади. Агар кунига 1000 та ҳолат аниқланса, соғлиқни сақлаш тизими бутунлай қулайди, деди коронавирусга қарши курашиш штаби вакили Хабибулла Оқилов.

«Тўртта тўйда 110 та касалланган аниқланди» — Соғлиқни сақлаш вазири
8 июл 2020, 14:09

«Тўртта тўйда 110 та касалланган аниқланди» — Соғлиқни сақлаш вазири

Коронавирус беморлари орасида ўлим сонининг ошишига 50 фоиз ҳолатларда шифокорларга кеч мурожаат қилганлик сабаб бўлмоқда, дея хабар берди соғлиқни сақлаш вазири. Алишер Шодмонов аломатларсиз беморларни уйда даволаш ҳамда соғлиқни сақлаш тизими коронавируснинг иккинчи тўлқинига қанчалик тайёр эканлиги тўғрисидаги масалаларга ҳам тўхталиб ўтди.

Талабалар турар-жойлари карантинда сақлаш жойларига айлантирилади
8 июл 2020, 13:38

Талабалар турар-жойлари карантинда сақлаш жойларига айлантирилади

Юқори Чирчиқ туманида жойлашган карантин мажмуасида сақланаётган шахслар уй карантинига ҳамда ОТМ ва касб-ҳунар коллежларининг талабалар турар-жойлари базасида ташкил этилган карантинда сақлаш жойларига ўтказилади. Олий таълим вазирлиги Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган карантинда сақлаш инфратузилмасига эга ОТМ ва коллежлар рўйхатини тузиб чиқади.

Саноат ва йирик қурилиш объектлари тўлиқ карантинга олинади
8 июл 2020, 13:06

Саноат ва йирик қурилиш объектлари тўлиқ карантинга олинади

Саноат ва йирик қурилиш объектлари фаолиятиини давом эттириш учун шартлар белгиланди. Уларнинг ҳудуди тўлиқ карантинга олинади.

Ўзбекистонда карантин чекловлари кучайтирилди
8 июл 2020, 12:50

Ўзбекистонда карантин чекловлари кучайтирилди

10 июлдан 1 августга қадар Ўзбекистонда карантин чекловлари кучайтирилади. Республика ҳудудида автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланади. Давлат органлари ва ташкилотларнинг меҳнат фаолияти максимал даражада масофадан туриб ташкил этилади. Парклар, буюм бозорлари, спорт заллари, умумий овқатланиш объектлари фаолияти тўхтатилади. Халқаро авиақатновлар икки бараварга қисқартирилади.

Тез тиббий ёрдам автомашинаси иштирокидаги ЙТҲда 2 киши вафот этди
8 июл 2020, 09:39

Тез тиббий ёрдам автомашинаси иштирокидаги ЙТҲда 2 киши вафот этди

Бухоро вилоятида тез тиббий ёрдам автомашинаси ҳайдовчисининг эҳтиётсизлиги оқибатида йўл четида тўхтаб турган Isuzu юк автомобилининг орқа қисмига бориб урилган. ЙТҲ натижасида тез тиббий ёрдам автомашинасининг ҳайдовчиси ва йўловчиси воқеа жойида вафот этишган.

«Ғафур Ғулом боғининг ўрнида қурилиш бўлиши ҳақидаги қўрқувлар асоссиз» — Тошкент ҳокимлиги
7 июл 2020, 19:51

«Ғафур Ғулом боғининг ўрнида қурилиш бўлиши ҳақидаги қўрқувлар асоссиз» — Тошкент ҳокимлиги

Тошкент ҳокимлиги яна бир бор Ғафур Ғулом номидаги истироҳат боғи фуқаролар дам олиш жойи сифатида яшил зона бўлиб қолишини таъкидлади. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда унинг ўрнида турар-жой мажмуаси ёки бизнес-марказ қурилади, деган гап-сўзлар тарқалган эди.

«Ўзсаноатқурилишбанк» Навоий филиали раҳбари ўринбосари вафот этди
7 июл 2020, 18:34

«Ўзсаноатқурилишбанк» Навоий филиали раҳбари ўринбосари вафот этди

Навоийда «Ўзсаноатқурилишбанк» филиали бошқарувчиси ўринбосари Х. Ш. вафот этди. Унда коронавирус аниқланган эди.

Сергелида умумхалқ хайрия ҳашари маблағлари талон-тарож қилинди
7 июл 2020, 18:18

Сергелида умумхалқ хайрия ҳашари маблағлари талон-тарож қилинди

«Маҳалла» жамғармасининг Сергели бўлими мансабдор шахслари умумхалқ хайрия ҳашари ҳисобидан келиб тушган 95,8 млн сўмни талон-тарож қилгани аниқланди. Уларга қарши жиноят иши қўзғатилди.

Фарғона Боткенга коронавирус тестлари ва тиббий ускуналар тақдим этди
7 июл 2020, 17:55

Фарғона Боткенга коронавирус тестлари ва тиббий ускуналар тақдим этди

Фарғона вилояти Қирғизистоннинг Боткен вилоятига коронавирус тестлари ва тиббий асбоб-ускуналарни ўз ичига олган гуманитар ёрдам юборди.

Жиззахда карантин талаблари кучайтирилади — тадбирлар рўйхати
7 июл 2020, 17:04

Жиззахда карантин талаблари кучайтирилади — тадбирлар рўйхати

Жиззах вилоятида коронавирусга чалинган беморлар сони ортиб бораётгани сабабли Жиззах шаҳрида карантин чоралари кучайтирилади. Хусусан, шаҳарга кириш ва чиқишда кўшимча постлар ташкил этилади, автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз ҳаракатланиши чекланади.

«Абу Сахий» савдо маркази вақтинчалик ёпилди
7 июл 2020, 14:37

«Абу Сахий» савдо маркази вақтинчалик ёпилди

Чилонзорда жойлашган «Tashkent Trade Center» (Абу Сахий) савдо маркази маъмурияти ишчилари ва у ерда фаолият кўрсатаётган тадбиркорларда коронавирус инфекцияси аниқланди. Савдо маркази вақтинчалик ёпилди.

Чартер рейси билан Жанубий Кореяга ишга қайтган фуқарода коронавирус аниқланди
7 июл 2020, 12:09

Чартер рейси билан Жанубий Кореяга ишга қайтган фуқарода коронавирус аниқланди

Корея Республикасидан таътилга келиб, чартер рейс орқали Сеулга қайтган фуқаролардан бирида коронавирус аниқланди.

Наманган вилоят СЭОМ мансабдорлари 248,9 сўмлик бюджет маблағларини талон-тарож қилди
7 июл 2020, 11:52

Наманган вилоят СЭОМ мансабдорлари 248,9 сўмлик бюджет маблағларини талон-тарож қилди

Наманган вилоят СЭОМ мансабдор шахсларининг дезинфекция воситаларини аслидан қиммат нархларга сотиб олиб, 248,9 млн сўмни талон-тарож қилгани аниқланди. Аввалроқ Навоий ва Бухоро вилоят СЭОМ мансабдорлари ҳам худди шу йўл билан жиноят содир этган эди.

Охирги икки ойда 40 минг фуқаро Тошкент пропискасини олди
6 июл 2020, 20:02

Охирги икки ойда 40 минг фуқаро Тошкент пропискасини олди

Йил бошидан бери Тошкент шаҳрида жами қарийб 50 минг нафар фуқаро доимий рўйхатдан ўтган бўлса, шундан май ва июнь ойларининг ўзида 40 мингга яқин нафар фуқаро доимий рўйхатга киритилган.

Жиззахдаги ЙТҲда автобус ағдарилди
6 июл 2020, 15:55

Жиззахдаги ЙТҲда автобус ағдарилди

Жиззах шаҳар марказида автобус ва Nexia автомашинаси иштирокида тўқнашув содир бўлган. 3 нафар йўловчиси бор автобус тўқнашув натижасида ағдарилган. Тўқнашувда тан жароҳати олганлар йўқлиги айтилмоқда.

ТИВ Россия ва Қозоғистон чегараларининг очилгани ҳақидаги хабарларга ишонмасликка чақирди
6 июл 2020, 15:24

ТИВ Россия ва Қозоғистон чегараларининг очилгани ҳақидаги хабарларга ишонмасликка чақирди

ТИВ Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистонга киришга қўйилган чекловлар ўз кучида қолаётганлиги ҳақида хабар берди. Россия Федерациясидаги Ўзбекистон фуқароларини ёлғон хабарларга ишонмасликка ва яшаш жойларида қолишга чақирилди.

Самарқандда туғилган сиам эгизаклари вафот этди
6 июл 2020, 15:05

Самарқандда туғилган сиам эгизаклари вафот этди

27 июнь куни Самарқанд вилоятида дунёга келган сиам эгизаклари вафот этди. Уларнинг ўлимига нафас ва юрак етишмовчилиги сабаб бўлган.

172 нафар беморда пневмония жараёни кузатилмоқда
6 июл 2020, 14:37

172 нафар беморда пневмония жараёни кузатилмоқда

Коронавирусга қарши курашаётган беморларнинг 172 нафарида пневмония жараёни кузатилмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Беморларнинг 285 нафарининг аҳволи ўрта оғир, 25 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳафта давомида ҳарорат кўтарилиши кутилмоқда
6 июл 2020, 13:55

Ҳафта давомида ҳарорат кўтарилиши кутилмоқда

7 июлдан иш ҳафтасининг охирига қадар Ўзбекистонда ҳаво иссиқ ва қуруқ бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи 34−39 даражагача кўтарилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг