Ўзбекистон Бош Прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Сирдарё вилояти бошқармаси ва Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ ходимлари билан ҳамкорликда Гулистон шаҳрида одам савдоси юзасидан тадбир ўтказилди, дея хабар қилди ИИВ матбуот хизмати.

Ушбу тадбирда Гулистонда яшовчи Ў. А. шаҳардаги «Шоҳруҳ» меҳмонхонаси рўпарасида харидор сифатида жалб этилган М.Х.га 2019 й.т, вояга етмаган қиз фарзанди Ў.Л.ни 17 минг доллар эвазига сотаётган вақтида ушланди. Далилий ашё сифатида 17 минг доллар баённома расмийлаштириб олиниб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойида Гулистонда сардобалик аёллар янги туғилган чақалоқни 18 минг долларга, май ойида эса 2019 йилда туғилган чақалоқни 2 млн сўмга сотаётганда ушланган эди.