21 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Ҳужжат 1 май куни Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган ва Сенат томонидан 19 июнь куни маъқулланган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 17−1 моддаси қуйидаги таркибий қисм билан тўлдирилди:

«Махсус автоматлаштирилган техник воситалар томонидан тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситаларига йўл берган транспорт воситаларининг ҳайдовчилари томонидан кўк ёки қизил ёки кўк ва қизил ранглар ва махсус овозли сигналларнинг бемалол ўтишини таъминлаш учун транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликларлик фото ва видео ёзувлар махсус автоматлаштирилган техник воситалар орқали ўрнатилганда, ҳайдовчиларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлиги ўта зарур ҳолат деб топилади ва маъмурий иш ушбу Кодекснинг 271-моддасига мувофиқ тугатилади».

Натижада, агар ўт ўчириш, тез ёрдам ва бошқа ихтисослаштирилган хизматларга йўл бераётиб ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларини бузган бўлса, улар жавобгарликка тортилмайди.

Сенат раиси Танзила Нарбаева июнь ойида таъкидлаганидек, сўнгги икки йил ичида шошилинч ёрдамнинг ўз вақтида келмаслиги натижасида 48 мингдан ортиқ инсон вафот этган. Сўнгги уч йил ичида ҳайдовчиларнинг 700 дан ортиқ ҳолатларда махсус транспорт воситаларига йўл бермаслик ҳолатлари қайд этилган.